Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Москва шаҳрида бўлиб ўтган WЕФ мусобақасида ўзбекистонлик ва қирғизистонлик ўртасида оммавий жанжал келиб чиқди.

WЕФ мусобақасида асосан Марказий Осиё мамлакатидан келган спортчилар жанг қилади — воқеа содир бўлган куни ўзбекистонлик ва қирғизистонлик спортчилар жанги белгиланган эди, дея хабар қилмоқда Eurosport.

Ўзбекистонлик жангчи Намозжон Самиев ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириш жараёнида исталган шахс билан жанг қилишга тайёрлигини эълон қилди. Ўша жойдагилардан бири дарҳол чақирувга жавоб берди. Нигоҳлар тўқнашуви жараёнида Самиев кутилмаганда потенциал рақибининг бошига тиззаси билан зарба берди. Яккакурашчининг ушбу ҳаракати томошабинларга ёқмади, 50 га яқин киши қафас ичига кириб келди ва оммавий жанжал бошланди.

Гувоҳлардан бирининг айтишича, томошабинлардан бирининг гапларидан кейин жанжални тўхтаган: «Ўзбеклар! Қирғизлар! Биз ака-укалармиз! Нима қиляпсизлар? Бу спорт, унда шундай бўлиб туради!».

Воқеа юзасидан суриштирув бошланган.

Аввалроқ Ўзбекистонлик MMA жангчиси Россияда махсус хизмат ходимлари билан муштлашгани ва ҳибсга олинганидан кейин полиция маҳкамасидан қочиб кетгани, Гуам оролида истиқомат қилувчи, асли ўзбекистонлик бўлган MMA жангчиси Акмал Ҳожиев вакцинация мавзусидаги тортишув сабаб ўз уйида шифокорни ўлдириб қўйгани хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар