Футбол бўйича Испания чемпионатининг 17-турида «Барселона» 12 декабрь, якшанба куни «Осасуна» майдонида меҳмон бўлди
Учрашувнинг 12-дақиқасида Нико Гонсалес каталонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Давид Гарсия мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим дебютида Абдуссамад Эззалзули меҳмонларнинг иккинчи голини урди.
Учрашув якунланиши арафасида Чими Авила ҳисобни тенглаштирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
«Барселона» 24 очко билан 8-ўринда қолди. «Осасуна» 22 очко билан ўнинчи ўринга кўтарилди.
Ла Лига
17-тур баҳслари
12 декабрь, якшанба
«Осасуна» — «Барселона» 2:2
Голлар: 0:1 – 12 Нико Гонсалес, 1:1 – 14 Давид Гарсия, 1:2 – 49 Эззалзули, 2:2 – 86 Чими Авила.«Осасуна»: Эррера, Видаль (Хосе Анхель, 74), Унаи Гарсия, Давид Гарсия, Хуан Крус, Санчес (Роберто Торрес, 73), Торро, Рубен Гарсия (Брашанац, 68), Монкайола, Барха (Чими Авила, 68), Кике Гарсия (Будимир, 68).
«Барселона»: тер Штеген, Пике, Умтити, Араухо, Бускетс, де Йонг, Нико Гонсалес (Мингеса, 73), Эззалзули, Гави, де Йонг, Дембеле (Коутиньо, 81).
Огоҳлантиришлар: Видаль (28), Рубен Гарсия (37), Хуан Крус (49), Санчес (56), Давид Гарсия (67), Гави (74), тер Штеген (83), Умтити (90+6).