Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Шоҳжаҳон Эргашев (21-0, 19 КО) 11 декабрь, шанба куни Тошкентдаги бокс кечасида навбатдаги жангини ўтказди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ўзбекистонлик боксчига Таиланд вакили Аэккауэе Каумане (23-13-0, 11 КО) рақиб бўлди. Биринчи раунддаёқ Шоҳжаҳон кучли зарбалари билан рақибини мувозанатдан чиқариб, уни аянчли аҳволга тушириб қўйди.

Кауманега рингнинг ўзида узоқ вақт давомида тиббий ёрдам кўрсатилди, сўнгра спортчи замбил ёрдамида олиб чиқиб кетилди. Шу тариқа Эргашев навбатдаги жангида ҳам муддатидан аввал ғалаба қозонди.

Шоҳжаҳон Эргашев бундан олдинги жангида Танзания вакили Салиму Женгони муддатидан аввал мағлуб этганди. Ўша беллашувга ҳам Тошкент мезбонлик қилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар