Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи Хуршид Тожибоев (6-0, 3 КО) Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Ўзбекистонлик боксчига россиялик Павел Маликов (16-5-1, 6 КО) рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўртинчи раундда ўз ниҳоясига етди. Павел Маликов ўтказиб юборилган зарбалар натижасида кўзидан жароҳат олди ва жангни давом эттира олмаслиги маълум бўлди.
Ўша вақтга қадар тўпланган очколар ҳисобига кўра Тожибоевга ғалаба тақдим этилди: 39-37, 39-37, 40-36. Шу тариқа Хуршид муддатидан олдин ғалабани тантана қилди.
Қайд этиш жоиз, бу Тожибоев учун профессионал рингдаги кетма-кет олтинчи ғалаба бўлди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)