• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Ўзбекистон ва Қозоғистон — иттифоқчи давлатлар

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалга оширган икки кунлик давлат ташрифи кун тартибида сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий, сармоявий соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш, турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари устувор бўлди. Шунга монанд 20 дан зиёд битим ва келишувлар имзоланди.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида томонлар иттифоқчилик алоқаларига доир декларация имзолашди. Декларацияга мувофиқ, томонлар ўртасида президентлар бошқарувидаги давлатлараро олий кенгаш тузилиб, иттифоқчиликнинг стратегик йўналишлари белгиланади. Олий кенгашдан ташқари, ташқи ишлар вазирликлари, парламентлар ўртасида ҳам ҳамкорлик кенгашлари тузилиши қайд этилган. Бу энг аввало, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ташқи сиёсатда, дунёнинг энг ўткир ва долзарб масалалари юзасидан ўзаро якдил ва ҳамжиҳат бўлишини, БМТ, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида «бир ёқадан бош чиқариш»ини, ўзаро манфаатларини ҳурмат қилишини англатади. Марказий Осиёнинг ҳаракатлантирувчи локомотивлари сифатида Ўзбекистон ва Қозоғистон ушбу макондаги барқарорлик, фаровонлик ва тараққиётга масъул давлатлардир. Демак, иттифоқчилик муносабатлари ҳам шунга мос бўлиши керак.

    Қолаверса, олий ва юқори даражадаги ҳамкорлик кенгашларининг тузилиши эришилган аҳдномаларнинг тезроқ ҳаётга татбиқ этилишига, турли бюрократик тўсиқларнинг енгиб ўтилишига хизмат қилади.

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик алоқаларига доир декларацияни олқишламоқ керак. Бундай тарихий аҳдномага Марказий Осиё тарихида биринчи марта эришилмоқда. Бу ўринда иттифоқчилик алоқаларига доир шартнома ҳукуматлар томонидан яқин вақтда ишлаб чиқилиши ва имзоланиши кутилаётганини эсдан чиқармаслик керак. Минтақанинг икки йирик давлати — Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик баённомасида Марказий Осиё ҳамда Афғонистондаги вазият бўйича ҳамкорлик, халқаро ташкилотлар, жумладан, Турк давлатлари ташкилоти доирасидаги фаолият ҳам ўзаро мувофиқлаштирилиб борилиши таъкидланган. Бу нима учун муҳим? Агар мувофиқлаштирилган самарали чоралар кўрилмаса, Афғонистон узоқ вақт давомида минтақавий хавфсизликка янги таҳдидлар манбаи бўлиб қолиши мумкин. Тинчлик ва барқарорликка қанча эрта эришилса, бу мамлакат ривожланишига йўл очади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик йирик иқтисодий ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш учун янги стратегик имкониятлар яратади. Евросиё ва Жанубий Осиё, Шарқий ва Ғарбий Осиё ўртасида табиий қуруқлик кўприги бўлган Афғонистоннинг географик жиҳатдан қулай жойлашуви трансминтақавий алоқаларни ривожлантиришда унинг қанчалик муҳим аҳамият касб этишини кўрсатиб беради. Афғонистоннинг иқтисодий жиҳатдан тикланиши — бу ерда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишнинг энг муҳим шарти. Вазиятнинг кескинлашувига йўл қўймаслик учун янги ҳокимият билан мулоқотни ривожлантириш, афғон халқига ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш зарур. Бу ўринда АҚШ ва Ғарб мамлакатларининг Афғонистонни яккалаб қўйиш, банкларда сақланаётган пулларини блоклаб қўйиш сиёсатига қўшилиб бўлмайди. Бу вазиятда Афғонистонда кенг кўламли гуманитар инқироз юзага келиши мумкин. Бугун Афғонистонда 25 миллион инсоннинг очарчилик қаршисида қолаётганини унутмаслик лозим. Ўзбекистон ва Қозоғистон «бир мушт» бўлиб, келишган ҳолда сиёсат олиб бориши муҳим.

    2019 йилда Ўзбекистон Қозоғистоннинг биринчи президенти ташаббуси билан ташкил этилган Истанбулдаги сўнгги саммитда Туркий давлатлар ташкилоти деб қайта номланган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиб кирди. Бу ташкилот доирасида ҳам ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда. Аммо ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўп. Ундан самарали фойдаланиш лозим, айниқса, савдо-иқтисодий, кооперацион, информацион технологиялар, яшил энергетика ва бошқа соҳаларда. Демак, бу борада ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон позицияси яқинлиги муҳим.

    Икки халқнинг тарихий алоқалари, қўшничилик, маънавий ва маданий муштаракликдан келиб чиқиб имзоланган декларация Марказий Осиёда ҳақиқатда сиёсий иттифоқ шаклланаётганидан дарак беради. Бу ўзаро кескинликлар, чегаравий зиддиятлар, айрим ҳолларда этник тўқнашувлардан ҳоли бўлмаган Марказий Осиё учун муҳим бурилиш бўлади. Ўзбекистон ва Қозоғистон «аравани бир томонга тортса», минтақа давлатлари ҳамжиҳат бўлади. Ҳар қандай муаммо тезда ечилади. Айниқса, Марказий Осиё президентлари саммитини умумий манфаатларга йўналтириш, муаммоларни минтақа давлатларини ўзлари ечиши таъкидланаётгани инобатга олинса. Барча минтақавий масалалар бўйича Марказий Осиё давлатлари бир-бирининг манфаатларига ўзаро ҳурмат асосида ўзаро мақбул ечимларга ўзлари эриша оладилар. Учинчи кучларнинг минтақа ички ишларига аралашувига йўл қўйилмайди.

    Бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, очиқ ва барқарор характер касб этадиган даражага чиқди деб айтиш мумкин. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, минтақавий ҳамкорликни муваффақиятли ривожлантириш нафақат географик яқинлик, тарихий ҳамжиҳатлик, савдо-иқтисодий, маданий ва цивилизациявий алоқалар каби объектив омиллар, балки яқин шериклик муносабатлари орқали ўсиб борадиган ўзаро манфаатларга ҳам асосланади.

    Ўзбекистон ва Қозоғистон алоқалари бунгача стратегик шериклик мақомида бўлган. Минтақанинг икки йирик давлати иттифоқчиликка кўтарилаётгани Марказий Осиё бошқа давлатларида ижобий акс-садо беради, чунки декларацияда минтақанинг умумий манфаатлари устун эканлиги акс эттирилган. Шунинг баробарида президентлар Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари форматини иштирокчи давлатлар манфаатларига қатъий ҳурмат асосида мавжуд салоҳиятлардан максимал даражада тўлиқ фойдаланиш мақсадида, такомиллаштириш йўлида мақсадли иш олиб боришга келишиб олишди.

    Марказий Осиёдаги экологик вазият, сув танқислиги, трансчегаравий дарёларнинг умумий бойлик эканлиги, улардан оқилона фойдаланиш юзасидан ҳамкорлик давом этиши таъкидланаётгани бу борадаги минтақавий музокаралар ортиқча эҳтиросларсиз давом этаётганидан ҳам далолат беради.

    Бир сўз билан айтганда, иттифоқчилик алоқалари ўрнатилиши нафақат икки давлат ўртасидаги тарихий воқелик, балки Марказий Осиё барқарорлиги, тараққиёти учун ҳам хизмат қиладиган муҳим қадам.

    Иттифоқчиликдан алоқалар кўлами кенгаяди, янгидан янги қўшма корхоналар очилади. Сердаромад ва барқарор иш ўринлари яратилади, кўрилган фойда ҳисобига эҳтиёжманд одамларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланади, аҳолининг реал даромадлари ошади. Фаровонлик ошса, минтақа тинчлиги ва барқарорлиги ҳам мустаҳкамланади.

    Қозоғистон 16 декабрь куни ўз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлайди. Давлат мустақиллигига эришиш — бу ҳар қандай халқ тарихида ўта муҳим, ҳал қилувчи воқелик. Мамлакатларимиз давлат мустақиллигини 30 йил муқаддам, мураккаб, қийин шароитларда қўлга киритди. Ўтган йиллар ичида бу йўлни иккала давлат ёнма-ён босиб ўтди, барча синовлар мардонавор енгилди.

    Абдували Сайбназаров, ЎзХДП матбуот хизмати раҳбари

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    10.12.2021, 18:00   Изоҳ (0)   26017
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорбобо керак эмас: Texnomart’да 500 млн сўм қийматидаги совринларни ютиб олинг

    10.12.2021, 15:00

    Андижон давлат университетида Андижон, Фарғона ҳамда Наманган вилоятидаги ОТМ тюторлари учун семинар-тренинг ўтказилди

    10.12.2021, 12:00

    СЭГ ва Колорадо кон мактаби Ўзбекистонда Самарқанд технология университетини ташкил этиш тўғрисида тарихий келишувни имзолади

    10.12.2021, 10:30

    Seoul Mun сой бўйидаги тижорат жойлари хариди учун қулай муддатли тўлов имкониятини тақдим этади

    10.12.2021, 09:00

    Ўзбекистондаги илк Magnum гипермаркети 11 декабрь куни очилади

    09.12.2021, 15:00

    InfinBANK’дан корпоратив кредитлаш бизнеснинг ўсиш захирасини таъминлайди

    09.12.2021, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Энди қурувчи корхона уйларни мизожнинг олдиндан тўловисиз, ўз маблағи ҳисобидан қурадими? Янги эскроу тизими ҳақида

    Ўзбекистон | 30 июн, 15:42

    3,5 дюймли экранга эга митти носимметрик смартфон Qin K25 тақдим этилди

    Фарзанд | 30 июн, 15:40

    Эроннинг етакчи уламоси Трамп ва Нетаньяхуга қарши фатво чиқарди

    Дунё | 30 июн, 15:26

    Норвегия Исроил армиясига ёрдамлашган 2 та компания билан ҳамкорликни узди

    Дунё | 30 июн, 15:15

    Илия Топурия йил охирига қадар UFC’да яна бир жанг ўтказмоқчи

    Спорт | 30 июн, 15:00

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Реклама | 30 июн, 15:00

    Топ-300 талик олийгоҳга кирган ўзбекистонлик ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити берилади

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:58

    Туркия ва Сурия автомобиль қатновларини тиклайди

    Дунё | 30 июн, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.