Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россиянинг «Сибир» авиакомпанияси 7 декабрь куни Волгограддан Фарғонага илк мунтазам парвозини амалга оширди.

Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати

Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати

Uzbekistan Airports  матбуот хизматнинг хабар беришича илк самолёт анъанавий тарзда сув аркаси билан тантанали кутиб олинди.

Волгоград—Фарғона—Волгоград йўналишидаги мунтазам парвозлар ҳар сешанба кунлари А320 ва А321 самолётларида амалга оширилади.

Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати

Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Россия 5 октябрдан бошлаб Ўзбекистонга парвозлар сонини ошириши тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги 2021/2022-қиш мавсуми парвозлар жадвалига мувофиқ Россия авиакомпанияларининг Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш бўйича тасдиқланган йўналишлари рўйхатини эълон қилганди.

Рўйхатга мувофиқ Россиянинг «Сибир» — С7 Airlines авиакомпанияси Москвадан Самарқанд, Бухоро, Урганч шаҳарларига, Новосибирскдан Бухоро, Фарғона ва Наманганга, Иркуцкдан Фарғонага мунтазам парвозларни амалга ошириши қайд этилган.  Эндиликда мунтазам қатновлар қаторига Волгоград—Фарғона—Волгоград йўналиши ҳам қўшилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар