Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ишониш қийин, аммо кўплаб машҳурлар шоу-бизнес оламига кириши биланоқ ўзининг ҳақиқий исмини ўзгартиради. Аксарият кино ва эстрада юлдузлари асл исм ва фамилияларидан фарқли ўлароқ, гўзал ва ёдда қолиши осон бўлган тахаллусларни танлайди. Қуйида фақат энг яқин инсонларигагина маълум бўлган Голливуд юлдузларининг ҳақиқий исмларини билиб олишингиз мумкин.

Белкалис Алманзар

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Карди Би, унинг оиласи ва дўстлари синглисини Хеннесси деб атай бошлаганидан кейин Бакарди исмини олди.

Желена Нура Хадид

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Қизиғи шундаки, Жижи Хадид мактабдаёқ ўқитувчиси уни ва Хелена исмли қизни адаштириб юборганида саҳнабоп тахаллусини олган. Уйда онаси Иоландани меҳр билан Жижи деб атагани сабабли, у кейинчалик шу исмда қолди.

Марк Винсент

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Вин Дизель ўзининг ҳақиқий исмини ҳеч қачон ёқтирмаслигини маълум қилган, чунки бу унга жуда оддий туйилади.

Рейчел Меган Маркл

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Меган Маркл Сассекс герцогиняси бўлгунига қадар Рейчел номи билан танилган.

Дестини Ҳоуп Сайрус

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Сайруснинг тахаллуси ёрқин табассуми туфайли болалигида Смайли деб чақиришларидан пайдо бўлди. Охир-оқибат унинг лақаби Майлига қисқартирилди.

Питер Жин Эрнандес

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Кўринишидан, унинг асл исми ўзига унчалик мос келмаган. Шунинг учун унинг отаси бўлажак қўшиқчини Бруно деб атай бошлаган.

Стефани Жоанн Анжелина Жерманотта

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Гўштдан тикилган либос ва бир қанча мусиқий мукофотлардан аввал Леди Гага Нью-Йоркнинг оддий қизи эди.

Лора Жин Риз Уизерспун

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Маълум бўлишича, Риз актрисанинг иккинчи исми эмас. У онасининг исми шарафига ушбу тахаллусини танлаган.

Элизабет Вулриж Грант

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Ҳар бир санъаткор ўз алтер-эго (одамнинг одатдаги ёки ҳақиқий асл шахсиятидан ажралиб турадиган, муқобил ўзлик)сига эга бўлади. Лана Дел Рей — хонанданинг ўзига маъқул кўрган тахаллуси ҳисобланади.

Кристофер Эдвин Бро

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

2014 йилда Франк Оушен ўз исмини расман ўзгартирган.

Келвин Кордозар Бродус 

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Ушбу ғарб рэпери Snoop Dogg номи билан танилган.

Аметист Амелия Келли

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Игги Азалиянинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасида Аметист Келли сифатида қайд этилганига ишониш қийин.

Женнифер Жоанна Энистон

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Женнифер Энистон ўз мухлислари ва журналистларга осон бўлиши учун фақат битта исмни қолдирди.

Алиша Ожелло Кук

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Алиша шоу-бизнесга кириши биланоқ, продюсерларнинг талабига биноан Кук номини Кизга ўзгартирди.

Томас Круз Мапотер IV

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Дунёдаги энг машҳур кино актёрига айланишдан олдин Том Круз авлоддан-авлодга ўтиб келаётган фамилияни фахр билан олиб юрган.

Натали Хершлаг

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Ота-онаси ва қариндошлари актрисанинг Голливуддаги карьерасига қарши бўлган ва у Хершлаг оиласини уялтиради, деб ўйлаган. Шунинг учун, Натали Портман кўп ўйламасдан, бувисининг исмини олишга қарор қилган.

Режиналд Кеннет Дуай

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Хонанда Элтон Жон ўзининг ҳақиқий исми жамоатчилик эътирозига сабаб бўлишини кутмаган. Ўзининг тахаллуси учун у жазз мусиқачиси Элтон Дин ва блюз ижрочиси Жон Балдрининг исмларини бирлаштирган.

Деметрия Жин Хармон Гайнс

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Деми Мур Голливуднинг йирик фильмларида суратга тушишдан олдин Деметрия номи билан танилган.

Шон Кори Картер

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Ҳип-ҳоп қироли учун Жей-З шубҳасиз яхши тахаллус.

Изоҳ
Асосий янгиликлар