Ишониш қийин, аммо кўплаб машҳурлар шоу-бизнес оламига кириши биланоқ ўзининг ҳақиқий исмини ўзгартиради. Аксарият кино ва эстрада юлдузлари асл исм ва фамилияларидан фарқли ўлароқ, гўзал ва ёдда қолиши осон бўлган тахаллусларни танлайди. Қуйида фақат энг яқин инсонларигагина маълум бўлган Голливуд юлдузларининг ҳақиқий исмларини билиб олишингиз мумкин.
Белкалис Алманзар
Карди Би, унинг оиласи ва дўстлари синглисини Хеннесси деб атай бошлаганидан кейин Бакарди исмини олди.
Желена Нура Хадид
Қизиғи шундаки, Жижи Хадид мактабдаёқ ўқитувчиси уни ва Хелена исмли қизни адаштириб юборганида саҳнабоп тахаллусини олган. Уйда онаси Иоландани меҳр билан Жижи деб атагани сабабли, у кейинчалик шу исмда қолди.
Марк Винсент
Вин Дизель ўзининг ҳақиқий исмини ҳеч қачон ёқтирмаслигини маълум қилган, чунки бу унга жуда оддий туйилади.
Рейчел Меган Маркл
Меган Маркл Сассекс герцогиняси бўлгунига қадар Рейчел номи билан танилган.
Дестини Ҳоуп Сайрус
Сайруснинг тахаллуси ёрқин табассуми туфайли болалигида Смайли деб чақиришларидан пайдо бўлди. Охир-оқибат унинг лақаби Майлига қисқартирилди.
Питер Жин Эрнандес
Кўринишидан, унинг асл исми ўзига унчалик мос келмаган. Шунинг учун унинг отаси бўлажак қўшиқчини Бруно деб атай бошлаган.
Стефани Жоанн Анжелина Жерманотта
Гўштдан тикилган либос ва бир қанча мусиқий мукофотлардан аввал Леди Гага Нью-Йоркнинг оддий қизи эди.
Лора Жин Риз Уизерспун
Маълум бўлишича, Риз актрисанинг иккинчи исми эмас. У онасининг исми шарафига ушбу тахаллусини танлаган.
Элизабет Вулриж Грант
Ҳар бир санъаткор ўз алтер-эго (одамнинг одатдаги ёки ҳақиқий асл шахсиятидан ажралиб турадиган, муқобил ўзлик)сига эга бўлади. Лана Дел Рей — хонанданинг ўзига маъқул кўрган тахаллуси ҳисобланади.
Кристофер Эдвин Бро
2014 йилда Франк Оушен ўз исмини расман ўзгартирган.
Келвин Кордозар Бродус
Ушбу ғарб рэпери Snoop Dogg номи билан танилган.
Аметист Амелия Келли
Игги Азалиянинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасида Аметист Келли сифатида қайд этилганига ишониш қийин.
Женнифер Жоанна Энистон
Женнифер Энистон ўз мухлислари ва журналистларга осон бўлиши учун фақат битта исмни қолдирди.
Алиша Ожелло Кук
Алиша шоу-бизнесга кириши биланоқ, продюсерларнинг талабига биноан Кук номини Кизга ўзгартирди.
Томас Круз Мапотер IV
Дунёдаги энг машҳур кино актёрига айланишдан олдин Том Круз авлоддан-авлодга ўтиб келаётган фамилияни фахр билан олиб юрган.
Натали Хершлаг
Ота-онаси ва қариндошлари актрисанинг Голливуддаги карьерасига қарши бўлган ва у Хершлаг оиласини уялтиради, деб ўйлаган. Шунинг учун, Натали Портман кўп ўйламасдан, бувисининг исмини олишга қарор қилган.
Режиналд Кеннет Дуай
Хонанда Элтон Жон ўзининг ҳақиқий исми жамоатчилик эътирозига сабаб бўлишини кутмаган. Ўзининг тахаллуси учун у жазз мусиқачиси Элтон Дин ва блюз ижрочиси Жон Балдрининг исмларини бирлаштирган.
Деметрия Жин Хармон Гайнс
Деми Мур Голливуднинг йирик фильмларида суратга тушишдан олдин Деметрия номи билан танилган.
Шон Кори Картер
Ҳип-ҳоп қироли учун Жей-З шубҳасиз яхши тахаллус.
Мавзуга доир:
- Ота-онаси уларга исм танлашга кучли фантазия билан ёндашган машҳурлар (фото)
- Асл исм-шарифини кўпчилик билмайдиган жаҳон юлдузлари (фото)
- Ташқи кўринишига вақт ҳам ўз ҳукмини ўтказа олмаган Голливуд юлдузлари (фото)
- Ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайдиган юлдузлар (фото)
- Ўзига ёлғон биография тўқиб олган юлдузлар (фото)
Изоҳ (0)