Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида «Л.Ф.» МЧЖга тегишли ишлаб чиқарис цехи ва иморатларни қалбаки ҳужжатлар орқали ўзганинг номига ўтказган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар қилди.
Маълум қилинишича, департаментнинг туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «К.М.» ва «Н.С.» МЧЖларининг собиқ раҳбарлари олдиндан тил бириктириб, «К.М.» МЧЖнинг 51,9 фоиз улуши «Л.Ф.» МЧЖга тегишли бўлган 991,7 миллион сўмлик ишлаб чиқариш цехи ва қўшимча иморатларни сохта йиғилиш баённомаси расмийлаштириб, қалбаки ҳужжатлар орқали фирибгарлик йўли билан фуқаро С.С. номига ўтказгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)