Марказий банк 6 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,07 сўмга кўтарилиб, 10 775,34 сўмни ташкил қилди. Евро 12,03 сўмга пастлаб, 12 173,98 сўм бўлди.

Фото: Марказий банк

Бундан аввал долларнинг расмий курси 6,22 сўмга пастлаб, 10 760,27 сўмни ташкил қилганди. Ушбу валютанинг расмий курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди. Ўзбекистонда доллар курси 2022 йилда 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.