Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Ikea Токионинг марказидаги Синдзюку туманидан икки қаватли хонадонларни ижарага бера бошлади. Бу ҳақида компания сайтида маълум қилинган, деб ёзади Esquire.

Фото: Esquire

Таъкидланишича, ижара нархи 99 иена — тахминан 86 центни ташкил қилади. Ушбу таклиф Ikea Family аъзолари учунгина амалда ҳисобланади. Клубга кириш учун компания сайти орқали бепул рўйхатдан ўтиш керак. Мўжазгина хонадонни кўчмас мулк бўйича агент — акула реклама қилган.

Бундай хонадонларда иш столи, диван, кийим илгич, кийимларни сақлаш учун жойдан ташқари, кир ювиш машинаси, ванна ва каравот ҳам бор.

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Маълумот учун, 14 миллион киши истиқомат қиладиган Токиода кўчмас мулкка бўлган талаб жуда ҳам юқори ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар