Мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган шахслар учун «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» эсдалик нишони таъсис этилди, деб хабар бермоқда Telegram’даги «Нигоҳ» канали.

Фото: Telegram / «Нигоҳ»

Қайд этилишича, нишон билан юқори профессионал маҳорати, ҳарбий-ватанпарварлик бурчига садоқатини намоён этган ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича жанговар ҳаракатларда иштирок этган, захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ҳарбийлар, шунингдек, ҳарбий ҳамда хизмат бурчини бажаришда ҳалок бўлган ёҳуд ярадор бўлган ва шикастланган ҳарбий хизматчилар тақдирланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилиши, Ўзбекистонда давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги белгилангани  хабар қилинган.