Испанияда Кантабрия ва Кастилия ҳудудларида кучли қор ёғиши туфайли сув тошқини юз берди. Бу ҳақда маҳаллий Deia нашри хабар берди.
Испания шимолидаги Бильбао шаҳрида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар бошланди. Кўчаларда тўхтаб қолган машиналар бутунлай сувга ботган.
«Мен итимни сайр қилдиргани чиққанимда машинамни сув остида кўрдим», — дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.
Қайд этилишича, Испаниянинг ёмон об-ҳаводан зарар кўрган ҳудудларида темир йўл алоқалари ҳам тўхтатилган.
Аввалроқ Хитой шимолидаги Шанси провинциясида бир ҳафта тинмаган кучли ёмғир кенг кўламли сув тошқинларини келтириб чиқарганди. Оқибатда минтақадаги 1 миллион 760 минг кишини эвакуация қилишга тўғри келган. Шунингдек, Лондонда кучли ёмғир ёғиб, оқибатда сув тошқини юз бергани ва бир нечта метро линиялари ёпилгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, иқлимни ўрганувчи Climate Central ташкилоти 2030 йилга келиб сув остида қолиши мумкин бўлган шаҳарлар рўйхатини эълон қилган.
Изоҳ (0)