Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Баъзи ижодкорлар ижтимоий тармоқларда фарзандларининг ҳам аккаунтини очиб, видео ва суратларини кузатувчилари билан бўлишади. Болакайлар машҳурлик борасида ота-оналаридан ортда қолмаяпти. Уларнинг баъзилари эса саҳифаларига реклама роликларини жойлаб, пул ҳам ишлайди.

Раққоса Паризоданинг тўнғич қизи — Эъзоза Сафарованинг Instagram’даги кузатувчилари сони 157 минг киши

https://www.instagram.com/p/CWUs9eEo_3q/

Фото: Instagram / @ezoza_doll_official

Унинг видео ва суратлари ўртача ҳисобда 15-20 мингта лайк тўпласа, видеолари 100 мингдан ортиқ томоша қилинади. Баъзан унинг аккаунтида болалар интернет дўконлари ва витамин маҳсулотларининг рекламаларини ҳам учратиш мумкин.

Фото: Instagram / @ezoza_doll_official

Паризоданинг кенжа қизи —  Саъдия Сафарованинг кузатувчилари сони 35 мингдан ортиқ

https://www.instagram.com/p/CWD4EW3qSvT/

Паризоданинг кенжа қизи опасига қараганда шўх ва ўйинқароқ. Кузатувчилар ҳам Саъдиянинг шўх ва кулгили видеоларини ёқтиришади. Унинг аккаунтига ҳам болалар кийимлари интернет дўконларининг рекламаси жойланади.

Муқаддас Саъдуллаеванинг тўнғич қизи Саъдия Мамажонованинг саҳифасини 102 минг фолловер кузатади.

https://www.instagram.com/p/CRjQIQbJ01C/

Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаеванинг тўнғич қизи Саъдиянинг Instagram саҳифаси борлиги ҳеч кимни таажжубга солмайди. Боиси, ота-онаси ҳам Instagram тармоғида жуда фаол. 6 ёшли Саъдия Мамажонованинг Instagram саҳифасида болалар кийимлари савдоси билан шуғулланувчи интернет дўконлари, тамаддихоналарнинг профил рекламалари жойлаштирилган.

Муқаддас ва Йиғиталининг ўғли Абубакрсиддиқ — 44 минг фолловерга эга

Абубакрнинг саҳифасига болакайнинг турли қизиқарли суратлари ҳамда у иштирокидаги видеолар жойлаб борилади.

https://www.instagram.com/p/CR2K0lvF0nY/

Фото: Instagram / @abubakrsiddiq_my

Йигитали ва Муқаддаснинг иккинчи қизи Ҳадича — 50 мингдан ортиқ фолловерларга эга

https://www.instagram.com/p/CTsnH97NDqI/

Юлдузли жуфтликнинг кенжа қизлари Хадича номига очилган аккаунт ҳам ҳавас қилгудек. Уни 50 мингдан ортиқ фолловер кузатади. Унга болалар бўтқалар ва тагликлари рекламалари ҳам жойлаб турилади.

Фото: Instagram / @xadidzhamamadzhanova

Шаҳзода Муҳаммедованинг қизи Милананинг саҳифасини 220 мингта киши кузатади.

https://www.instagram.com/p/CVhe9cjt9HC/

Актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг жажжи қизалоғи Милананинг саҳифасига ҳавас қилмасликнинг иложи йўқ. Қизалоқ 1,5 ёшли бўлишига қарамай дунёнинг кўплаб мамлакатлари, хусусан, Италия, Туркия ва Дубайга бир неча марта ота-онаси билан саёҳат қилган. Милананинг турли образлардаги фото ва видеолари кузатувчилар томонидан илиқ қарши олинади. Расмлар 5-10 мингта лайк тўпласа, видеолар 100 мингдан ортиқ томоша қилинади.

Фото: Instagram / @milana_my_baby

Актриса Зарина Низомиддинованинг кенжа ўғли Саидумар 73 мингта фолловерга эга

https://www.instagram.com/p/CSeeqBvNaww/

Зарина Низомиддинова ўғли Саидумарга Instagram саҳифасини очганига кўп бўлмади. Болакайнинг аккаунтига жойланган расмлар ўртача ҳисобда 3-5 мингдан зиёд лайк тўплайди. Видеолари орасида 100 мингдан ортиқ томоша қилинганлари ҳам бор. Аммо бирорта реклама пости жойлаштирилмаган.

Фото: Instagram / @su_littleprince

Зарина Низомиддинованинг тўнғич ўғли Темурхон Содиқов ҳам Instagramдан фойдаланади. Аммо унинг кузатувчилари укасидан кўп эмас. Унинг профилини 22 минг киши кузатади.

Фото: Instagram / @temurkhansadikov

Актриса ва блогер Хонзоданинг қизи Сафия — 74 мингдан ортиқ фолловерга эга.

https://www.instagram.com/p/CTuzj0qtP61/

Instagram’дан доромад топишни яхши биладиган Хонзода ҳали қизининг аккаунтига реклама жойлагани йўқ. Кузатувчилар фаол ва қизалоқнинг ҳар бир суратига ўз фикрларини билдиради.

Фото: Instagram / @_safiiyaa___

Нилуфар Усмонованинг тўнғич қизи Саъдияхоннинг 23 минг фолловери бор

https://www.instagram.com/p/CO1zdt6pg9e/

Хонанда Нилуфар Усмонованинг фарзандлари ҳам ўз Instagram саҳифасига эга. Қизлари Саъдияхон ва Сафияхонларнинг мунтазам кузатувчилари бор. Саҳифага жойланган фото ва видеолар кузатувчилар эътиборидан четда қолмайди. Саъдияхоннинг 23 мингдан ортиқ, Сафияхоннинг эса 14 мингдан зиёд фолловерлари бор.

https://www.instagram.com/p/CSx6bIzCXIg/

Хонанда Зиёданинг тўнғич ўғли Камрон Солиҳовнинг ҳам Instagram аккаунти бор. Уни 7 мингдан ортиқ фолловер кузатади.

https://www.instagram.com/p/CVW9-cmtR81/

Фото: Instagram / @kamron_solihov

Зиёданинг кенжа ўғли Имроннинг эса кузатувчилар сони ҳадемай 3 минг нафар бўлади.

https://www.instagram.com/p/CWagPn6K2NJ/

Малика Равшанованинг қизи Солиҳа Ҳамидова — 9 минг фолловерга эга

https://www.instagram.com/p/COR17CfJPUR/

Хонанда Малика Равшанова кенжа қизи Солиҳа Ҳамидова учун ҳам аккаунт очиб берган. Унинг кузатувчилари сони 9 мингдан зиёд. Солиҳанинг сурат ва видеолари мингдан зиёд лайк тўплайди.

Фото: Instagram / @soliha_hamidova

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар