• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Гидропроект» акциядорлик жамиятининг 90 йиллик юбилейи бўлиб ўтди

    Тараққиётнинг истиқболли босқичига ўтаётган янги Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар қаторида миллий иқтисодиётимизнинг муҳим қувват манбаи ҳисобланган гидроэнергетика тармоғи ҳам изчил ривожланмоқда.

    Мамлакатимиз гидроэнергетика соҳаси тараққиётида «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятининг тизим ташкилоти ҳисобланган «Гидропроект» акциядорлик жамиятининг муҳим ўрни бор.

    «Гидропроект» АЖ Ўзбекистон Республикасининг гидротехника ва гидроэнергетика иншоотларини лойиҳалаш, уларнинг қурилишини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги бош ташкилот ҳисобланади.

    «Гидропроект» АЖнинг асосий фаолият турларига гидротехник лойиҳалаштириш ва қуриш, гидроэнергетик, гидротехник объектларни комплекс лойиҳалаштириш, юқори хавфли объектлар ва потенциал хавфли саноат тармоқларида лойиҳа-қидирув ва тажриба-лаборатор ишларини комплекс амалга ошириш киради.

    Бугун, 26 ноябрь куни «Гидропроект» акциядорлик жамиятининг 90 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

    Ушбу тантанали маросим «Гидропроект» АЖ маъмурий биносининг мажлислар залида ташкил этилди. Тадбирда Олий Мажлис палаталари аъзолари, давлат идора ва муассасалари, ҳамкор хорижий ташкилотлар вакиллари, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва тизим корхона ҳамда ташкилотлари, «Гидропроект» АЖ раҳбарияти ва мутахассислари, телевидение ва радио, босма ва электрон ОАВ вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

    Тадбирда сўзга чиққан мартабали меҳмонлар, фахрий ва тажрибали мутахассислар томонидан «Гидропроект» АЖнинг Ўзбекистон тарихидаги ўрни, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун муҳим ўрин тутган энергетика, хусусан, гидроэнергетика объектларини ҳар томонлама пухта ва сифатли тарзда лойиҳалаштиришдаги ўрни ва аҳамияти борасида фикр-мулоҳаза билдирилди, АЖ раҳбарияти ва жамоасига 90 йиллик юбилей муносабати билан самимий тилаклар ва эзгу табриклар йўлланди. Шу билан бирга, ташкилотнинг келгуси фаолиятида улкан марралар, залворли ютуқ ва муваффақиятларни забт этишига умид билдирилди.

    Ташкилот тарихига назар солсак, 1931 йил март ойида Биринчи Ўрта Осиё энергетика қурултойида Ўрта Осиё республикаларининг электрификация бош режасининг қабул қилиниши «Гидропроект» институтининг ташкил этилишига туртки берди.

    Институт (ҳозирда «Гидропроект» АЖ) узоқ йиллар мобайнида нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё ва хорижий мамлакатлар учун муҳим гидроэнергетик лойиҳаларни амалга оширди. Шунингдек, ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича, хусусан, гидротехник лойиҳалаштириш ва қуриш, гидроэнергетик, гидротехник объектларни комплекс лойиҳалаштириш, юқори хавфли объектлар, потенциал хавфли саноат тармоқларида лойиҳа-қидирув ва тажриба-лаборатор ишлари тажрибали, малакали мутахассислар томонидан бажарилди.

    Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПФ 5044-сон фармони асосида «Гидропроект» АЖ «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ташкилий тузилмаси таркибига кирди ва самарали фаолият юритмоқда.

    Тантанали тадбирда «Гидропроект» АЖнинг 90 йиллик юбилейига бағишланган махсус журнал ҳамда логотип ребрендинги тақдимоти, ташкилот фаолиятини ўзида акс эттирган корпоратив услуб ва видеороликлар тақдимоти бўлиб ўтди. Жумладан, 2021 йил 13—14 ноябрь кунлари «Гидропроект» АЖ ходимлари томонидан олис «Кунгурбук» чўққисининг забт этилганлиги ҳақидаги видеоролик намойиш қилинди. «Гидропроект» АЖ расмий веб-сайтининг янги версияси ва институтнинг 90 йиллигига бағишланган веб-сайт тақдимоти ўтказилди. Шу билан соҳада самарали фаолият юритган бир гуруҳ ходимлар «Гидроэнергетика ифтихори» кўкрак нишони билан тақдирланди.

    Шунингдек, тадбирнинг тантанали қисми доирасида «Гидропроект» АЖ ҳамда бир қатор ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

    Таъкидлаш жоизки, тантанали тадбир доирасида пойтахтимиз марказидаги «Дўстлик» истироҳат боғида «Гидроэнергетиклар хиёбони»нинг тантанали очилиш маросимига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди. Хиёбон барпо этилиши жорий йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бўлиб ўтди. Хиёбон ҳудудига «Гидропроект» АЖ Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда 150 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди.

    Алоҳида таъкидлаш лозимки, «Гидропроект» АЖ ўзининг 90 йиллик фаолияти давомида нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиё республикалари ва бошқа давлатлар (хусусан, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Афғонистон, Ветнамда 37 та ГЭС)да қурилган ва модернизация қилинган 100 дан ортиқ ГЭСларни (умумий ўрнатилган қуввати 10 ГВт дан ортиқ) лойиҳалаштирган.

    Ҳозирги кунда, 2021 йил ҳолатига «Гидропроект» АЖ томонидан умумий ўрнатилган қуввати 757,0 МВт бўлган 11 та ГЭСни лойиҳалаш ва қурилишини таъминлаш устида ишланмоқда.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    26.11.2021, 16:30   Изоҳ (0)   14464
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сариқ ҳафта»да иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ! 30 ноябргача Texnomart’да техникани 80 фоизгача чегирма билан харид қилишингиз мумкин

    26.11.2021, 15:00

    Tashkent Index: Қулай нархларда бизнес учун майдон харид қилишнинг вақти келди

    26.11.2021, 09:00

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдога чиқарилган ва харидорга етказилган мобил қурилмаларни UzIMEI тизимида ким рўйхатдан ўтказади?

    25.11.2021, 18:00

    Тўловлар учун совғалар: Payme янги Payme People содиқлик дастури бўйича акцияни бошлади

    25.11.2021, 15:00

    Lukoil: Қазиб олинган табиий газ ҳажми 100 млрд кубометрга етди

    25.11.2021, 12:00

    Bizning Uylar Development: 2,5 дан 3,5 сотихгача майдонга эга коттежлар сотувининг 3-босқичи бошланди

    25.11.2021, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бред Питтнинг Лос Анжелесдаги уйига ўғри тушди

    Лайфстайл | 29 июн, 13:35

    Путин Россия ҳарбий харажатларни камайтиришини айтди

    Дунё | 29 июн, 13:15

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш рағбатлантирилади

    Ўзбекистон | 29 июн, 12:55

    Келиб чиқиши қироллик сулоласига бориб тақаладиган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 29 июн, 12:35

    Илия Топурия — UFC енгил вазн тоифасининг янги чемпиони (видео)

    Спорт | 29 июн, 12:07

    Машҳурлар ҳаяжонни қандай енгади: Зендая, Гарри Стайлс ва Меган Марклнинг шахсий усуллари

    Лайфстайл | 29 июн, 11:30

    30 йил аввалги йирик ҳисобнинг такрорланиши, турнир жадвалидаги илгарилаш: “Навбаҳор” ва “Машъал” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 29 июн, 10:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.