Alskom 1996 йилдан бери суғурта бозорида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда ва ҳозирда Ўзбекистондаги энг ишончли суғурта компанияси ҳисобланади.
Кўп йиллар давомида компания республика бўйлаб 20 та филиал ва 128 та бўлинмаларини очган. Компания хизматларининг ишончлилигини SAIPRO рейтинг агентлиги томонидан «uzA+» рейтингида берилган юқори баҳо тасдиқлаб турибди. Устав фондининг катталиги туфайли суғурталовчининг тўлов қобилияти, молиявий барқарорлиги ва капитализация даражаси инсонда алоҳида ишончни уйғотади.
Бугунги кунга келиб Alskom’нинг устав капитали 30 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этади. 2021 йил бошидан буён компания томонидан 8 миллиард 204 миллион сўм миқдорида суғурта товонларига оид тўловлар амалга оширилди. Шунингдек, компания бугунги кунга қадар 564 000 дан ортиқ суғурта шартномаларини тузган.
Alskom компанияси ўз фаолияти давомида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган суғурта чораларини амалга ошириш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкга оид манфаатларини таъминлашга интилиб келмоқда.
Бундан ташқари, суғурта компанияси суғурта полисини расмийлаштириш учун энг қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида ўз имкониятларини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Alskom — хотиржам ҳаёт кечириш ва хавф-хатарлардан холи бўлиш имконияти!
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)