Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 10 ойида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 62 нафар мансабдор шахс жами 736,1 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган. Бу ҳақда 22 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 10 ойида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 62 нафар мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси билан 736,1 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилган, 18 та ҳолатда юқори турувчи ташкилотларга тақдимномалар киритилган ҳамда 1 та ҳолатда ҳужжатлар суд органларига, 4 та ҳолатда прокуратура органларига киритилган.

Шунингдек, пахта йиғим-терими мавсумида жами 13 419 та мониторинг олиб борилган бўлиб, меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 65 нафар мансабдор шахсга жами 198,4 миллион сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланган.

Бунда 5 та ҳолатда мажбурий меҳнат бўйича, 21 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 25 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 14 та ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан 48 та ҳолат юзасидан ёзма кўрсатмалар киритилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар