Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12206.13
    • RUB 127.07
    • EUR 12981.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +28°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Технологиялар

    Автомобиллар ва гаджетлар нега ўз вақтида етказиб берилмаяпти? Чиплар танқислиги қандай пайдо бўлгани ва электрон саноатга қанчалик хавф солаётганини тушунтирамиз

    22.11.2021, 14:33 42968

    Пандемия вақтида смартфонлар, ноутбуклар, компьютерлар, «ақлли» телевизорлар, автомобиллар ва интернетга уланувчи бошқа қурилмаларга бўлган талаб ўса бошлади. Бундай гаджетларнинг бари чип ёрдамида ишлайди, чиплар эса қурилманинг «мияси» ҳисобланади. Муаммо шундаки, ишлаб чиқарувчилар ортиб бораётган талабни қондира олмаяпти. Микросхемаларни ишлаб чиқаришга бошқа факторлар ҳам таъсир кўрсатмоқда. «РБК Трендлар» яримўтказгичлар дефицитига нима сабаб бўлгани ва у қачон якунланиши мумкинлиги ҳақида материал тайёрлади.

    Фото: «Хабр»

    Бозордаги вазият

    Айни вақтда яримўтказгичларни ишлаб чиқариш бўйича етакчилик Тайваннинг Taiwan Semiconductor Manufacturing Company (TSMC) ва Жанубий Кореянинг Samsung компанияларига тегишли. TSMC бозорнинг 54 фоизини эгаллаган бўлса, Samsung’да бу кўрсаткич 17 фоизни ташкил этади.

    Яримўтказгич ишлаб чиқарувчи топ-10 компания ва уларнинг бозордаги улуши.

    Яримўтказгич ишлаб чиқарувчи топ-10 компания ва уларнинг бозордаги улуши.
    Фото: Статиста

    TrendForce таҳлилчилари микросхемаларга дунё бўйича талаб таклифдан 10-30 фоизга юқори бўлаётганини аниқлади. Susquehanna Financial Group маълумотига кўра, 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида яримўтказгич ишлаб чиқарувчилари буюртмаларни бажаришдан кескин ортда қола бошлади. Катта компаниялар микросхемаларни 17 ҳафтагача кутишига тўғри келмоқда. Кичикроқ компаниялар эса бир йилгача кутиши ёки лойиҳадан бутунлай воз кечишга мажбур бўлмоқда. Бир вақтнинг ўзида электроника маҳсулотларининг нархи ўсишда давом этмоқда.

    Шу билан бирга, 2021 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб яримўтказгич ишлаб чиқарувчиларининг 30 дан ортиғи ўз маҳсулотлари таннархини 10 фоиздан 30 фоизгача кўтарди. Ушбу компаниялар орасида UMC, SMIC ва Power Semiconductor Manufacturing бор. Айрим маҳсулотларнинг нархи 10 баробарга кўтарилди.

    TSMC ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича режаларини ўзгартирди. Компания биринчи навбатда Apple учун процессорлар ва автокомпаниялар учун чиплар ишлаб чиқармоқчи. Бошқа мижозлар, жумладан, Intel, Qualcomm, Google ва Xilinx буюртма қилинган микросхемаларни кўпроқ кутишига тўғри келади.

    Apple 2020 йил охирида ўзининг М1 чипларини оммавий ишлаб чиқариш учун TSMC’нинг 80 фоиз қувватини сотиб олди. Қолган смартфон ишлаб чиқарувчилари эса чипларнинг глобал дефицити олдида ғафлатда қолди. Samsung компанияси Galaxy Note’нинг янги линейкаси смартфонларини ишлаб чиқариш 2021 йилда амалга ошмаслиги мумкинлиги ҳақида баҳордаёқ огоҳлантириб қўйди.

    Чиплар етишмовчилиги автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг ишига ҳам таъсир кўрсатди. Дунёнинг йирик автоконцернлари 2021 йилнинг бошида машина ишлаб чиқариш бўйича режаларни пасайтириш бўйича баёнот берди. Муаммо Nissan, Honda, Ford, Fiat Chrysler, Volkswagen, Suzuki, Subaru ва бошқа автокомпанияларда вужудга келди. Ҳатто «АвтоВАЗ» Lada Vesta, Lada Xray ва Lada Largus автомобилларини магнитоласиз ишлаб чиқара бошлади. UzAuto Motors компанияси автомобилларнинг айрим позицияларини ишлаб чиқаришни тўхтатди, машиналарни етказиб бериш 6-9 ойгача чўзилиб кетмоқда. Бутун дунё бўйича автомобиль ишлаб чиқарувчилари 2021 йилда 110 миллиард доллардан ортиқ даромаддан қуруқ қолмоқда.

    CALCE тадқиқот марказининг контрафакт электроника маҳсулотлари тадқиқотчиси Диганта Дасга кўра, дефицит туфайли контрафакт яримўтказгичларни етказиб бериш ортади. Муаммо чипларни ишлар чиқарувчиларнинг ўзидан сотиб оладиган технологик гигантларга эмас, етказиб бериш занжири анча мураккаб бўлган кичик ишлаб чиқарувчиларга таъсир кўрсатади. Бунинг хавфли томони шундаки, электроника ишлаб чиқарувчи кўплаб кичик компаниялар соғлиқни сақлаш, мудофаа ва таълим соҳалари иши билан шуғулланади.

    Дефицит қачон тугайди?

    Апрель ойида Nvidia корпорациясининг молиявий директори Колетт Кресс микросхемалар етишмовчилиги йил охиригача кузатилишини прогноз қилганди. Ўша вақтда TSMC 2021 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб автомобиль саноати учун яримўтказгичларнинг танқислиги камайиб боришини, аммо дефицит 2022 йилда ҳам сақланиб қолишини башорат қилганди. Компания ишлаб чиқарувчилар харажатларни ошириши, янги заводларни ишга тушириши ва такомиллашиш бўйича режаларини қайта кўриб чиқишига тўғри келади деб ҳисоблайди.

    TSMC’нинг Нанкиндаги заводи.

    TSMC’нинг Нанкиндаги заводи.
    Фото: TSMC

    Intel прогнозларига кўра, микросхемалар танқислиги 2022 йилдан кейин ҳам сақланиб қолади. Шу сабабли компания вазиятдан чиқишнинг ягона йўли янги заводлар қурилиши деб ҳисобламоқда. Intel директори Пет Гелсинжер чиплар етишмовчилиги кучайиб боришига ишонмоқда. «Микросхемалар саноати талаб ва таклифнинг соғлом мувозанатига 2023 йилгача қайтади деб ўйламайман», — деди у.

    Яширин сабаблар

    Коронавирус пандемияси яримўтказгичлар дефицити кучайишининг асосий факторларидан бири деб айтилмоқда. У ноутбуклар, ўйин приставкалари, уй учун ва масофадан туриб ишлашга мўлжалланган техникаларга бўлган талабни «осмон қадар кўтариб юборди». Шу билан бирга локдаунлар туфайли логистика мураккаблашди ва қимматлади. Resilinc платформаси ҳисоб-китобига кўра, 2020 йилда дунё бўйича етказиб бериш занжиридаги узилишлар 67 фоизга ўсган.

    Соҳа ўйинчилари позициясига АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши ҳам жиддий таъсир кўрсатди. 2020 йилда пандемия авжига чиққан пайтда Қўшма Штатлар TSMC’га Huawei учун чиплар етказиб беришни тақиқлади. Шундан сўнг хитойлик ишлаб чиқарувчилар микросхемаларни ғамлашни бошлади. Кейинроқ Хитойнинг етакчи чипмейкери Semiconductor Manufacturing International Corporation (SMIC) санкцияга тушди. Америкалик инвесторларга компания акциялари билан савдо қилиш тақиқланди. 2021 йил баҳорида бир қанча конгрессменлар замонавий яримўтказгичларни ишлаб чиқариш учун ҳар қандай дастурий таъминотни Хитойга сотишни тақиқлашни талаб қилди. Шу тариқа, Хитой микросхемалар ишлаб чиқаришни ривожлантиришни истаса ҳам, керакли технологиясиз қолиши мумкин.

    Шунингдек, айрим кўринмас сабаблар ҳам бор. Intel директори Пет Гелсинжер Осиё компанияларининг етакчилиги ҳам таклифга таъсир кўрсатаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, дунё бўйича микросхемаларнинг 80 фоизи Осиёда ишлаб чиқарилади. Бозорга чип етказиб берувчи кўплаб компаниялар уларни ўзи ишлаб чиқармайди, фақатгина технологияга эгалик қилади. Булар Broadcom, Qualcomm, Nvidia ва бошқалар. Улар ҳозир микрочип ишлаб чиқаришни нолдан йўлга қўя олмайди, чунки бунга вақт ва ресурс талаб этилади.

    Ишлаб чиқариш ҳажмига иқлим ҳам таъсир этмоқда. Тайвандаги экологик инқироз TSMC фабрикасининг сувсиз қолиши ва чип ишлаб чиқаришнинг қийинлашишига олиб келди. Оролда 56 йил ичидаги энг кучли қурғоқчилик кузатилди. Май ойида TSMC фабрикаси резервуарларида сув 11-23 фоизга тўлганди, холос. Техасда эса февраль ойида кучли қор ёғиши ортидан электр узилиши билан боғлиқ муаммолар юзага келди.

    Яримўтказгичларни ишлаб чиқариш циклига бир қатор техноген ҳодисалар ҳам таъсир кўрсатди. 2021 йилнинг мартида Япониянинг Ибараки префектурасида Renesas компаниясининг кремнийли пластина ишлаб чиқарувчи корхонасида ёнғин юз берди. Бу Япониядаги 6 та корхонадан биттаси ва автоэлектроника ишлаб чиқариш бўйича учинчи ўриндаги компаниядир. Renesas микросхемалар тайёрлаш учун кремнийли пластиналар ишлаб чиқаради. Корхона ишни тўлиқ қайта тиклаши учун уч ой керак бўлди.

    Renesas корхонасида юз берган ёнғин оқибатлари.

    Renesas корхонасида юз берган ёнғин оқибатлари.
    Фото: Nikkei

    Июнь ойида Хитойнинг Шихецзи шаҳрида Xinjiang West Hesheng Silicon Industry Co., Ltd компаниясининг саноат зонаси ёниб кетди. Бу компания кремнийлари қуёш батареялари юзаси учун ишлатилади, қайта ишловдан сўнг кремнийли пластиналар микроэлектроника маҳсулотлари учун фойдаланилади.

    Шунингдек, яримўтказгичлар соҳасига кремнийнинг глобал миқёсда етишмовчилиги ҳам таъсир ўтказди. Микросхемаларнинг ўзи поликристалли кремнийдан тайёрланган пластиналарга туширилади. Calibre Research ҳисоботига кўра, кремний нархи 2027 йилгача кўтарилиб бораверади.

    Муаммодан чиқиш йўли

    АҚШ расмийлари TSMC раҳбарияти билан Аризонада чип ишлаб чиқариш учун янги линияларни қуриш бўйича келишувга эришди. Фабрика автомобилсозлик ва бошқа соҳалар эҳтиёжи учун ойига замонавий 5 нанометрли чиплардан 20 мингта ишлаб чиқаради. Компания ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун жами 100 миллиард доллар ажратди. Бу сумманинг асосий қисми АҚШда 6 та завод қурилишига сарфланади. Биринчи комплексни қуриш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

    Бундан ташқари, АҚШ сенати маҳаллий яримўтказгичлар саноатини субсидиялаш учун беш йилга 52 миллиард доллар ажратишни маъқуллади.

    TSMC ва Sony Group Японияда завод қуриш учун 9,2 миллиард доллар ажратади. Бу мамлакатдаги биринчи 20 нанометрли микросхемаларни ишлаб чиқарувчи завод бўлади. Завод қурилиши йил охиригача тугаши кутилмоқда.

    Хитой электроника тармоғида бошқа мамлакатларга қарамликни камайтириш учун Made in China дастури доирасида 2025 йилгача Alibaba Group, Huawei Technologies Cо. Ltd, SenseTime Group Ltd. ва бошқа юқори технологияли компанияларнинг ишланмалари учун 1,4 триллион доллар инвестиция киритади. Бундан ташқари, Хитой TSMC’нинг муҳандисларини каттароқ ойлик ваъда қилиб, ўзига оғдириб олишга ҳаракат қилмоқда. TSMC 2021 йил баҳорида ускуна етказиб берувчиларга компаниянинг технологик ечимларини хитойлик ҳамкорлар билан бўлишишни тақиқлади. Тайван ҳукумати эса Хитой компанияларининг бўш иш ўринлари ҳақидаги эълонларини ўчиришга буйруқ берди.

    Жанубий Корея ҳукумати яримўтказгичлар соҳасини ривожлантириш учун 10 йил ичида 450 миллиард доллар йўналтириш ниятида эканлигини маълум қилди. Давлат ўз чипларини ишлаб чиқаришни ривожлантирмоқчи, шунингдек, солиқларни камайтириш ва солиқ имтиёзлари бериш орқали микросхемалар ишлаб чиқарувчилари ҳамда етказиб берувчиларини қўллаб-қувватламоқчи. Samsung ўз инвестициясини 151 миллиард долларгача кенгайтирди ва талабни қондириш даражасига 2030 йилда ета олишига умид қилмоқда.

    Кремнийли пластиналарга туширилган микросхемалар.

    Кремнийли пластиналарга туширилган микросхемалар.
    Фото: Techspot

    Intel автомобиль саноати учун чип ишлаб чиқарувчи компаниялар билан музокара олиб бормоқда. Уларга 6-9 ой ичида ишлаб чиқаришни Intel’нинг заводларига кўчириш таклиф қилинмоқда. Орегон, Аризона, Ню-Мексико, Исроил ёки Ирландиядаги заводларга микросхемалар ишлаб чиқарилиши кўчирилиши мумкин.

    Шунингдек, Intel ташқи мижозлар учун ўз фабрикасини очиши ҳамда АҚШ ва Европада заводларини қуришини маълум қилди. Intel Foundry Services ишлаб чиқариш бўлинмаси бошқа компанияларнинг буюртмаларини бажаради. Улар Apple, Nvidia ва бошқа компанияларнинг архитектураси ва дизайни бўйича микросхемаларни тайёрлаш билан ҳам шуғулланади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лукашенко беларусликларга дрон сақлаш ва учиришни тақиқлади

    Бугун, 15:22

    Остонадаги мактабда ўқувчи зинадан йиқилиб тушди. Директор ишдан олинди (видео)

    Бугун, 14:55

    Қовоқ, лавлаги ва организмни вируслардан ҳимоя қилувчи бошқа кузги сабзавотлар

    Бугун, 14:49

    Айдар-Арнасой кўллар тизимида сув захираси қанчага пасайгани маълум қилинди

    Бугун, 14:44

    Ҳиндистонда парламентдаги ўринларнинг учдан бир қисми аёлларга ажратилади

    Бугун, 14:20

    Қурилиш материаллари саноатида хорижнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

    Бугун, 13:31
    Reklama

    Тошкентда йўловчи белгиланмаган жойда тўхтамаган автобус ҳайдовчиси билан жанжаллашди

    Бугун, 14:16

    Ўзбекистонда ижарага олинган айрим ер участкаларини қайта ижарага бериш мумкин бўлади

    Бугун, 13:46

    Катта гонорар таклиф қилинишига қарамай, машҳур фильмларда рол ижро этишни хоҳламаган Голливуд юлдузлари (фото)

    Бугун, 13:40

    300 дан ортиқ: Қорабоғдаги портлашда ҳалок бўлган ва яраланганлар сони маълум қилинди

    Бугун, 13:10

    Ханчжоу—2022. Абдумалик Ҳалоков Хитой Тайпейи вакили устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди

    Бугун, 13:07

    Тавсия этамиз

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Россия дўст ва нейтрал давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

    16:00 / 25.09.2023

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    21:00 / 25.09.2023

    Мактаб синфхонасида доскани уриб туширган ўқувчи воқеасига аниқлик киритилди

    15:00 / 25.09.2023

    Путин Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун Шойгуга муҳлат берди — ISW

    20:00 / 25.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?