Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 14-турида «Реал» 21 ноябрь, якшанба куни «Гранада» майдонида меҳмон бўлди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 19-дақиқасида Марко Асенсио меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп вақт ўтмай Начо жамоасининг иккинчи голини урди. 34-дақиқада Луис Суарес Чаррис ҳисобни қисқартирди.

56-дақиқада Винисиус Жуниор ҳисобдаги фарқни оширди. 67-дақиқада майдон эгалари бир ўйинчи кам бўлиб қолди: Мончу тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. 76-дақиқада Ферлан Менди ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

«Реал» ушбу ғалабадан кейин очколарини 30 тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга кўтарилди.

Ла Лига

14-тур баҳси

21 ноябрь, якшанба

«Гранада» — «Реал Мадрид» 1:4

Голлар: 0:1 – 19 Асенсио, 0:2 – 25 Начо, 1:2 – 34 Суарес, 1:3 – 56 Винисиус Жуниор, 1:4 – 76 Менди.

«Гранада»: Луиш Машимиану, Кини, Диас (Торренте, 58), Херман Санчес, Нева, Пуэртас (Монторо, 46), Гоналон (Исма Руис, 59), Мончу, Рочина (Молина, 59), Соро (Эскудеро, 78), Суарес.

«Реал Мадрид»: Куртуа, Карвахаль, Алаба (Валехо, 83), Начо, Менди, Модрич (Иско, 80), Кроос (Камавинга, 80), Каземиро, Бензема (Йович, 80), Асенсио, Винисиус Жуниор (Родриго, 71).

Огоҳлантиришлар: Монторо (62), Иско (80).

Четлатиш: Мончу (67).

Изоҳ
Асосий янгиликлар