Футбол бўйича Англия чемпионатининг 11-турида «Ливерпуль» ва «Арсенал» жамоалари 20 ноябрь, шанба куни ўзаро баҳс юритди.
Ливерпулда ўтган ўйинда мезбонлар «Арсенал» дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритди. Биринчи бўлимда битта гол урилди, 39-дақиқада Садио Мане ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Иккинчи 45 дақиқаликда эса «қизиллар» сафида Диогу Жота, Муҳаммад Салоҳ ва Такуми Минамино ўз номига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа «Ливерпуль»нинг турнинг марказий ўйинида «Арсенал»ни тор-мор келтирди. Ушбу ғалабадан кейин Юрген Клопп жамоасининг очколари 25 тага етди ва 2-ўринга кўтарилди. «Арсенал» эса 20 очко билан 5-ўринни банд этган.
АПЛ
12-тур баҳси
20 ноябрь, шанба
«Ливерпуль» – «Арсенал» 4:0
Голлар: 1:0 – 39 Мане, 2:0 – 52 Диогу Жота, 3:0 — 73 Салоҳ, 4:0 — 77 Минамино.
«Ливерпуль» – Алиссон, Александер-Арнольд, Матип, ван Дейк, Цимикас, Тиаго Алькантара (Мортон, 84), Окслейд-Чемберлен (Ҳендерсон, 76), Фабиньо, Салоҳ, Мане, Диогу Жота (Минамино, 76).
«Арсенал» – Рэмсдейл, Томиясу, Габриел, Уайт, Нуну Тавареш, Сака, Смит-Роу, Парти (эн-Ненни, 84), Локонга (Мэйтленд-Найлз, 53), Ляказетт (Эдегор, 67), Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Мане (44), Фабиньо (70).
Изоҳ (0)