• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Абрамов ва Арвеладзе билан муаммолар, Беларусда 5-6 баробар кам маош олгани ва «Реал» майдонида урган голи ҳақида. Жасур Яхшибоев интервью берди

    Молдованинг «Шериф» жамоаси ҳужумчиси Жасурбек Яхшибоев «Спорт» телеканалига интервью берди. Унда футболчи Европадаги фаолияти, «Пахтакор»дан кетиш сабаби ва бошқа бир қатор мавзулар борасида гапириб ўтди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    «Реал»га қарши ўйин ҳақида

    «Сантьяго Бернабеу»ни телевизорларда кўриб катта бўлганмиз. У стадионда ўйнашни ҳамма орзу қилади. Мен ўз орзумга етишдим десам ҳам бўлади, стадионда ўйнадим, «Реал»га гол урдим.

    Вадим Абрамов билан бўлган муаммолар ҳақида

    Абрамов билан орамизда ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Балки мураббийнинг тактикасига, ўйин услубига мос тушмагандирман. Шунинг учун чақирувлар кам олдим, олсам ҳам жуда кам ўйин амалиётига эга бўлдим.

    Клублар билан келишувда нима муҳимлиги ҳақида

    Клублар билан келишувда ўйин амалиётини биринчи ўринга қўяман. Пул муҳим бўлмаган. Агар пул муҳим бўлганида араб жамоаларига ўтиб кетган бўлардим. Ҳозир ҳам менда молиявий томондан яхши таклифлар мавжуд. Уларга доим рад жавобини бераман. Чунки мақсадим Европа топ-жамоаларида тўп суриш.

    Шота Арвеладзе билан келишмовчилик ҳақида

    Шота Арвеладзе қўл остида «Пахтакор» сафида ўзимни кўрсатишга уриндим. Мураббий менга ишонч билдирди. ОЧЛга саралаш ўйинида майдонга тушдим. Ўша ўйиндан сўнг орамизда тушунмовчилик келиб чиқди. Тан оламан, майдонда ўзимни кўрсата олмагандим, захирага олинаётганимда Шота Арвеладзе қўл чўзган пайтида мен индамасдан ўтиб кетганман. Шундан сўнг машғулотлардан бир ойга четлатилдим, жарим тўладим. Кундан кунга муносабатларимиз ёмонлашгач, «Пахтакор»дан кетишга мажбур бўлдим.

    «Энергетик-БГУ» сафига ўтгани ҳақида

    Жанубий Кореядан маоши яхши таклифлар бор эди, лекин агентим билан маслаҳатлашиб, «Энергетик-БГУ»ни танлаганмиз. Маош қизиқмас эди, Беларусь бўлса ҳам Европа муҳити бўлгани учун ўша жамоани танладим. Лекин шароити яхши эмасди, бизнинг иккинчи лигамиз шароити у ердагидан яхшироқ қилинган. Кўпчилик бу ортга ташланган қадам деб ҳисобларди, лекин мен адашмадим. Бу олдинга ташланган қадам эди.

    Маошлар орасидаги фарқ борасида

    Очиқчасига айтмайман, лекин «Энергетик-БГУ»да «Пахтакор»дагидан 5-6 баравар кам маош олардим.

    Юрий Вернидуб билан муносабат ҳақида

    Беларусда ярим йил фаолият олиб бордим, мураббий ўйинларимни кузатиб борган. Кейин мени Солигорскнинг «Шахтёр»ига таклиф қилди. Вернидуб қўл остида яхши ўйинлар ўтказдим. Солигорскка борганимдан икки ой ўтиб, Вернидуб кетди. Орадан бир муддат ўтгач «Шериф» бош мураббийига айланди. У ерга мени ҳам таклиф қилди.

    «Шериф»нинг Чемпионлар Лигасидаги мақсади ҳақида

    Жамоа ўз тарихида илк бор нуфузли мусобақага чиқди. Бунинг ўзи бир натижа. Ундан кейин «Реал», «Шахтёр» устидан қозонилган ғалабалар икки баравар хурсандчилик бўлди. Ҳозирги мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Бунинг иложи бор. Камида Европа Лигаси йўлланмаси нақд қилинди, лекин биз плей-офф йўлланмаси учун ҳаракат қиламиз.

    Келажакдаги режалари ҳақида

    Мавсум сўнгига қадар «Шериф»да ижарада ўйнайман. Ҳар бир ўйинда ўзимни кўрсатишни истайман. Асосий мақсадим Европанинг яхши жамоаларида тўп суриш. Қишки трансфер ойнасида жамоани ўзгартириш ниятидаман. Ҳозирда бир нечта жамоалардан таклифлар бор. Португалия клублари ва бошқа мамлакат жамоаларидан қизиқиш бор. Агентларим бу борада шуғулланмоқда.

    Жасур Яхшибоев, «Шериф» футболчиси

    Мавзуга доир 

    • Жасур Яхшибоевнинг «Шериф»и рақамларда: ўзидан 64 карра қиммат «Реал»ни енгди ва ЕЧЛдаги иккита ўйинда 4 йиллик бюджетига тенг пулни жамғариб қўйди
    • Жасур Яхшибоев «Реал»га гол урган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди

    21.11.2021, 14:27   Изоҳ (0)   30758
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ла Лига. «Барселона» Хави бошқарувидаги дебют ўйинда минимал ҳисобда ғалаба қозонди, «Атлетико М» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига 3 очколик бўлди

    21.11.2021, 03:17

    А Серия. 7 та гол урилган ўйинда «Милан» аламли мағлубиятни қабул қилиб олди, «Ювентус» пенальтилардан урилган голлар эвазига «Лацио»ни енгди

    21.11.2021, 02:54

    АПЛ. «Ливерпуль» турнинг марказий ўйинида «Арсенал»ни тор-мор келтирди ва 2-ўринга кўтарилди

    21.11.2021, 00:28

    БАА Про-Лигаси. Отабек Шукуров гол урган ўйинда «Шаржа» дербида ғалаба қозонди

    20.11.2021, 23:48

    Месси Лига 1 даги дебют голини урган ўйинда «ПСЖ» ишончли ғалаба эришди

    20.11.2021, 23:08

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» сўнгги ўринларда бораётган жамоадан 4 та гол ўтказиб юборди, «Челси» сафарда «тулкилар»ни ер тишлатди

    20.11.2021, 22:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.