Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Владимир Зеленский коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтган ҳар бир фуқарога минг гривна (38 доллар) тўланишини айтди. Бироқ бу пулларни фақат маданий-кўнгилочар машғулотларга сарфлаш мумкин, деб ёзади Meduza.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Ушбу пулга спорт залига аъзоликни сотиб олиш, кино, театр, музей, концерт ёки кўргазма залига ташриф буюриш, Украина бўйлаб саёҳат қилиш учун чипта сотиб олиш мумкин бўлади», — деди давлат раҳбари ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомурожаатида.

Дастур 19 декабрдан ишга туширилади. Унда аллақачон вакцина олганлар ҳам, эндигина эмланмоқчи бўлганлар ҳам иштирок эта олади. Тўловни «Дiя» («Ҳаракат») иловаси орқали олиш мумкин.

Дастурни амалга ошириш учун бюджетдан жами олти миллиард гривна (226,8 млн доллар)  ажратилади.

Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра,  2021 йил февралда эмлаш кампанияси бошланганидан то 15 ноябргача мамлакатда 12,3 миллион киши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган, деярли 8,9 миллион киши тўлиқ эмланган.

Владимир Зеленскийнинг ўзи эса март ойида коронавирусга қарши эмланган эди. Зеленскийни эмлаш учун AstraZeneca томонидан Ҳиндистондаги заводда ишлаб чиқарилган Covishield вакцинасидан фойдаланилган.

Украинада пандемия бошидан бери жами 3 244 749 киши коронавирус инфекциясига чалинган, шулардан 2 664 373 киши тузалиб кетган, 77 985 киши вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирди