• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Келинлар қўзғолони»даги Боқи амаки 110 ёшда — олий маълумотсиз буюкликка эришган Наби Раҳимов

    «Қирол Лир», «Отелло», «Ғариблар», «41 йил олмалари», «Келинлар қўзғолони» сингари юзлаб спектакль ва киноларда ўлмас роллар ижро этган актёр, Ўзбекистон халқ артисти Наби Раҳимов 7 ноябрда таваллуд топган. Мазкур сана муносабати билан буюк актёрнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Қўқондан пойтахтга...

    Наби Раҳимов 1911 йилда Қўқон шаҳрида оддий ишчи оиласида дунёга келади. Отаси керосин чироқлар ва қулфларни тузатадиган, челакларни ямайдиган уста бўлиб, Наби кичкиналигидан дадасининг яқин кўмакчисига айланади.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    У 14 ёшида мактабда ўқиш билан бирга, бадиий ҳаваскорлик тўгарагига қатнайди, кларнет чалишни ўрганади. Шу тариқа унинг қалбидаги санъатга, театрга нисбатан муҳаббат аланга олади.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    Ўша даврнинг таниқли комик актёри Миршоҳид Мироқилов туфайли Қўқон театрига борган Наби 17 ёшидан саҳнада роллар ўйнай бошлайди. Бир неча йил водийда фаолият юритгач, пойтахтга келишга қарор қилади ва бир йил давомида драма студиясида ўқийди.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    У Олим Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Ғани Аъзамов, Қудрат Хўжаев каби бир гуруҳ қобилиятли ёшлар қаторида Ҳамза номидаги театр (ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театри)га кириб келади ва ижодини давом эттиради.

    Олий ўқув юртида ўқимаган профессионал актёр

    Профессионал саҳнадаги илк ролини «Исён» спектаклида ижро этади. Егор роли билан ўзидаги истеъдодни намоён этиб, театр жамоасининг назарига тушади.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    Шундан кейин Комил Яшин, Умаржон Исмоилов, Зиннат Фатхуллин сингари драматургларнинг асарларида турли характердаги замонавий кишилар қиёфасини гавдалантиради. Островский, Гогол, Шиллер, Шекспир каби классик драматурглар ёзган асарларда ҳам роллар ўйнаб, маҳоратини чархлаб боради.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    «Ҳамза» спектаклида Нодирий, «Момақалдироқ»да Тихон, «Маликайи Турандот»да Труфалдино, «Ниқоб йиртилди»да Сайфи, «Ревизор»да Бобчинский, «Уйланиш»да Кочкарёв ролларини талқин этади. Илк бор ўзбек саҳнасида саҳналаштирилган «Гамлет» трагедиясида Лаерт образида саҳнага чиқади. Мазкур спектакль Наби Раҳимов учун ҳақиқий мактаб вазифасини ўтайди.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    Олий ўқув юртида таҳсил олмаган Наби Раҳимов Ҳамза театрини университет, ҳамкасбларини эса ўзининг устози деб билган. Маннон Уйғур, Етим Бобожонов, Обид Жалилов, Аброр Ҳидоятов, Шариф Қаюмов, Ғуломназир Исомов, Сора Эшонтўраева каби актёрлар кўмагида саҳна нутқи, маданияти ва сирларини, образга киришни ўрганади.

    Урушдан кейинги баракали ижод

    Наби Раҳимов уруш туфайли театрдаги фаолиятини вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлади. У 1941 йили ҳарбий билим юртига ўқишга жалб қилинади. 1942—1943 йилларда Ўзбекистон санъат арбобларидан иборат фронт бригадаси таркибида юради. Яъни фашистларга қарши жанглар орасидаги танаффусларда ўзининг ҳазиллари ва қизиқарли ҳикоялари билан ватандош жангчиларнинг руҳи, кайфиятини кўтаради.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    1943 йилда фронтдан қайтгач, театрдаги ижодини яна давом эттиради ва актёр фаолиятида янги давр бошланади. Уруш ва тинчлик мавзусидаги «Денгиздагилар шарафига», «Рус масаласи», «Джон – тинчлик солдати» сингари спектаклларда ҳам ўзига хос роллар ўйнайди.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    Бу давр ичида у «Отелло» трагедиясида Яго ролини маҳорат билан талқин қилади. Гарчи бу образни унгача Олим Хўжаев ижро этиб келаётган бўлса-да, Наби Раҳимов қиёфасидаги Яго ҳам томошабинларга манзур бўлади. Унинг Ягоси ўта ҳозиржавоб, бутун вужуди билан Отелло ва Дездемонанинг пок муҳаббатини топташга қасд қилган шахс сифатида гавдаланади. У ўзининг ҳазил-мутойибаси, ҳатто баъзида хиргойи қилиши билан дилкаш кўринса-да, ниқоб остида ғаразли инсон яширингани кўриниб қолади.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    Таниқли драматург ва ёзувчи Абдулла Қаҳҳор қаламига мансуб «Шоҳи сўзана», «Оғриқ тишлар», «Тобутдан товуш» каби саҳна асарларидаги бетакрор ижролари ҳам муваффақият қозонади.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    1952 йили Александр Гинзбург ва Шариф Қаюмовлар саҳналаштирган «Ревизор» сатирик комедиясидаги Хлестаков роли Наби Раҳимовни комедия жанрида машҳур қилади. 1964 йилда СССР Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланади.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    Бир қатор спектаклларда яратган образлари, хусусан, «Тоға ва жиянлар»даги Бўрибой Бозорбоев, «Мирзо Улуғбек»даги Бобо Кайфий, «Қутлуғ қон»даги Шокир ота, «Қирол Лир»даги герцог Олбaни, «Комиссия»даги Саид Каримович, «Ғариблар»даги роллари ҳам актёр ижодида муҳим ўрин тутади.

    1967 йилда Шекспирнинг «Қирол Лир» трагедиясидаги герцог Олбaни роли учун давлат мукофотига сазовор бўлгани ҳам бежиз эмас.

    «41 йил олмалари»дан «Келинлар қўзғолони»гача...

    60 йиллар охирида кино оламига кириб келган актёр 1969 йили суратга олинган «41 йил олмалари» фильмида кекса чойхоначи ролини ижро этади. Мазкур образ унга чинакам шуҳрат келтиради. У бу ижроси учун халқаро кинофестивалнинг «Энг яхши эркак роли учун» мукофотига сазовор бўлади.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    Ушбу фильмдан кейин турли картиналарга таклифлар тушади. Кино соҳасида ҳам сермазмун ижод қилган актёр «Ўзбекфильм» ва Марказий Осиё республикалари киностудияларида суратга олинган элликка яқин бадиий фильмларда иштирок этади. «Ўткан кунлар»даги уста Олим, «Қутлуғ қон»даги Шоқосим, «Абу Райҳон Беруний»даги Хўжандий, «Келинлар қўзғолони»даги уста Боқи, «Қутлуғ қон»даги Ёрмат каби роллари фикримиз тасдиғидир.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    «Стадионда учрашамиз»даги бухгалтер Алиев, «Мафтунингман»даги кино ишқибози Турдиев образлари Наби Раҳимовни экран орқали ҳам комик актёр сифатида элга танитади.

    Серқирра ижодкор

    Наби Раҳимов чинакам серқирра ижодкор сифатида санъатнинг турли йўналишларида ўзидан бой маънавий мерос қолдирган. У дубляжда ҳам фаолият юритиб, таниқли рус актёрлари — С.Филиппов, В.Басов, А.Папанов ижро этган ролларга моҳирона овоз берган.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    Актёр Ўзбекистон радиосининг «Табассум» ҳажвий журнали бошловчиси ва ташкилотчиларидан бири ҳам бўлган. Радиоспектаклларда роллар ўйнаган, айримларига ўзи режиссёрлик қилган. Саид Аҳмаднинг «Турналар» ҳикояси асосида яратилган радиопостановка радиодаги режиссёрлик фаолияти маҳсулидир.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    Бундан ташқари, 1950—1955 йилларда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида актёрлик маҳорати фанидан педагоглик қилади. Ўзбекистон халқ артистлари Обид Юнусов, Эргаш Каримов сингари кўплаб санъаткорларга билим берган.

    Фото: «Келинлар қўзғолони» фильмидан кадр

    Фото: «Келинлар қўзғолони» фильмидан кадр

    Дон Кихот ва Фауст ролларини ижро этишни орзу қилган актёр 1994 йилнинг 23 ноябрида Тошкентда вафот этади. У Чиғатой қабристонига дафн қилинган.

    Фото: nabirakhimov.uz

    Фото: nabirakhimov.uz

    2008 йил «Буюк хизматлари учун» орденига муносиб кўрилган Наби Раҳимовнинг ёлғиз ўғли Эдик Раҳимов кейинчалик Москвага кўчиб кетади.

    Миролим Исажонов тайёрлади

    Мавзуга доир: Дардларини кулги ортига яширган улкан қалб соҳиби. Марҳум қизиқчи Обид Асомовни хотирлаб

    08.11.2021, 19:24   Изоҳ (0)   67973
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Парвона» спектаклида Юлдузхон образини яратган актриса Шукуржон Сафаева ҳозир қаерда?

    08.11.2021, 15:51

    «Дунё сўрамаймиз, бизга кераги — озгина эътибор». Элмира Раҳимжонова «Турон» ҳарбий театри актёрлари таъмирталаб бинода ва кам ойликка ишлаётгани ҳақида (видео)

    05.11.2021, 15:21

    Лўли Марям образини тортиб олишганида касал бўлиб қолгани, тирикчилик учун савиясиз сериалларда ўйнаётгани, режиссёрлар билан кўп уришиши ҳақида Элмира Раҳимжонова...

    04.11.2021, 21:53

    Мисрда Art D’Égypte ленд арт кўргазмаси бўлиб ўтмоқда (фото)

    31.10.2021, 11:50

    Ўзбекистонда 28 октябрь куни «Миллий сувенирлар» фестивали ўтказилади

    27.10.2021, 12:21

    Фармонбибининг шаддод келини Нигора — 59 ёшда. Таниқли актриса Дилором Эгамбердиеванинг ҳаёти ва ижоди ҳақида (фото)

    26.10.2021, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.