Марҳума Азиза Ниёзметованинг ўғли Миразиз уйланди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган никоҳ оқшомидан «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад репортаж тайёрлади.
Никоҳ оқшомига Азиза Ниёзметованинг санъатдаги ва ҳаётдаги энг яқин дўстлари: журналист Муҳаббат Ҳамроева, сухандон ва хонанда Толибжон Исроилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, Сайёра Қозиева, хонанда Умида Мирҳамидова, Дилфуза Исмоилова, Равшан Номозовлар бош бўлишди.
Бундан ташқари кечада Via Marokand, Имрон, Дилфуза Ҳайитметова сингари жуда кўплаб санъаткорлар меҳмон бўлишди.
Дабдабали никоҳ оқшоми бир-биридан ажойиб рақслар, куй ва қўшиқлар билан биргаликда, марҳума Азиза Ниёзметова, унинг санъатдаги ўрни, ҳаётдаги энг яхши фазилатлари ҳам ёдга олинди.
Азиза Ниёзметова ижодининг энг ёрқин лаҳзаларини жамлаган видео лавҳа рестораннинг катта экранида намойиш этилди.
Азиза Ниёзметованинг тўнғич қизи Нилуфар Назарий оиласининг яхши кунида хизматда бўлган барча инсонларга миннатдорчилигини билдирди.
Изоҳ (0)