4 ноябрь куни дунё ва Ўзбекистон бўйлаб олинган сара суратларни намойиш этамиз.

Эльф Хемли Лондондаги Регент кўчасида Рождество дўконларининг анъанавий очилиш маросимида чиқиш қилди.

Фото: AP Photo

Tashkent City ҳудудида ташкил этиладиган кўргазма доирасида 4 ноябрь куни боғга Airbus H-125 вертолёти келиб қўнди. Суратда ушбу вертолёт фонидаги қурилиш ишларини кўриш мумкин.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Таиланд тўлиқ эмланган сайёҳлар учун яна очилди.

Фото: EPA

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани «Илон ота» масжиди яқинидаги сомсахона.

Фото: Twitter / @davletovuz

Ўзбекистон Сенатининг Ислом Каримов шоҳкўчасидаги (Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ биноси ўрнида) янги биноси деярли тайёр. Йўлнинг ушбу қисмида сўнгги тайёргарлик ишлари кетаётгани сабаб 2 томонлама автомобиллар ҳаракати соат 17:10 да яна чеклаб турилган пайт.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тайпейда жойлашган Teamlab рақамли санъат асарлари хонасида ўйнаётган болалар.

Фото: Reuters

Ўзбекистон Сенатининг Ислом Каримов шоҳкўчасидаги (Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ биноси ўрнида) тайёр ҳолатдаги янги биноси олдида турган сув машинаси.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Теҳрондаги АҚШнинг собиқ элчихонаси биноси босиб олинганининг 42 йиллиги муносабати билан норозилик билдириш учун тўпланган аёллар.

Фото: Getty Images

Ўзбекистон Сенатининг Ислом Каримов шоҳкўчасидаги (Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ биноси ўрнида) янги биноси олдида янгидан чизилган пиёдалар ўтиш йўлаги.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ҳиндистоннинг Аёдха шаҳри қирғоқларида Дивали фестивали арафасида сопол чироқларни ёқаётган одамлар.

Фото: AFP

Ўзбекистон Сенатининг Ислом Каримов шоҳкўчасидаги (Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ биноси ўрнида) янги биноси олдида турган ЙПХ ходими ва иш транспорти.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қримда коронавирус қурбонлари хотирасига «Вақт» номли қуёш соати ўрнатилди.

Фото: «ТАСС»

Тошкентдаги чанг бўрони.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Колумбия ҳукумати 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни Хитойнинг Sinovac вакцинаси билан эмлашни бошлади.

Фото: Getty Images

Аддис Абеба шаҳрида Тиграй можароси қурбонларини хотирлаш маросимида шам ушлаб турган киши.

Фото: AFP

Ташриф буюрувчи Сеулда ўтаётган 2021 йилги Корея халқаро белгилар ва дизайн кўргазмасидаги дисплейларни томоша қилмоқда.

Фото: EPA

Қуёш ботиши фонидаги Озодлик ҳайкали.

Фото: AFP

Аляска осмонидаги шимол ёғдуси.

Фото: Reuters

Токиода Пикачу кўринишидаги намойишчилар японларни хориждаги кўмир лойиҳаларини молиялаштиришни тўхтатишга ва 2030 йилга келиб мамлакат ичида кўмирдан воз кечишга чақирди.

Фото: The Guardian

Истироҳат боғининг кузги қиёфаси. Франкфурт

Фото: AP Photo

Шимолий Ирландия протоколига қарши намойиши чоғида полиция билан тўқнашган иштирокчилар.

Фото: Getty Images

Кесвик ороли яқинида дарахтларнинг кузи рангларини расмга олаётган сайёҳлар. Буюк Британия Камбрия округи.

Фото: РА