Дунё ва Ўзбекистон бўйлаб 28 октябрь куни олинган суратларни намойиш этамиз.

Нидерландиянинг Royal Burgers ҳайвонот боғида янги туғилган оқ каркидон.

Фото: Reuters

Тошкентда соябон остида юрган аёл.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мехикода марҳумлар куни муносабати билан рассом Фрида Каҳло кўргазмаси очилди.

Фото: Getty Images

Актриса Анжелина Жоли Лондонда «Абадийлар» фильмининг премьерасида иштирок этмоқда.

Фото: EPA

Ёмғир остида ўз йўловчиларини кутаётган автобус.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Венада теннис бўйича Erste Bank Open халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Фото: EPA

Тошкентда секинлашиб ёғаётган ёмғир остида кетаётган автомобиллар ҳамда автобус чироқлари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Чехиядаги Бузицкий ҳовузида анъанавий зоғора балиқ овлаш тадбири бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Ҳиндистонда данге безгаги билан касалланиш ҳолатлари кескин ошгани хабар қилинган. Суратда: Нью-Деҳлидаги кўчаларни дезинфекция қилиш.

Фото: Getty Images

Пекинда қуёш чиқиши.

Фото: Getty Images

Лондоннинг Selfridges универсал дўкони Рождество ойнаси экранларини тақдим этди.

Фото: Getty Images

Суриянинг Идлиб жанубида вайронага айланган уй.

Фото: Getty Images

Ҳайдарободда бўялган жўжаларини сотиш учун олиб кетаётган сотувчи.

Фото: AFP

Гонконгдаги Ван Чай тумани Хеллоуин байрами муносабати билан безатилмоқда.

Фото: EPA

Анқарада Туркия Қуролли Кучларининг ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Фото: Getty Images

Леонардо да Винчининг «Мона Лиза» асарининг 1600 йилларда чизилган нусхасини Брюсселдаги Artcurial аукционида томоша қилаётган аёллар.

Фото: AFP

Панамада ҳамширалар Лас-Гарзас президент саройи олдида намойишга чиқиб, COVID-19 га қарши бир йилдан ортиқ давом этган курашдан кейин доимий меҳнат шартномаларини талаб қилмоқда.

Фото: AFP

Вашингтонда Капитолий тепалигидаги ҳар йили ўтказиладиган Конгресс ит костюмлари парадида иштирок этаётган «Оз мамлакати» фильмидаги сеҳргар Дороти каби кийинган аёл шер коринишида кийинган ити билан сайр қилмоқда.

Фото: AFP

Президент Башар Асад Дамашқдаги Олий ҳарбий мактабга ташриф буюрди.

Фото: AFP

Филиппиннинг Масантола шаҳридаги сув босган қабристонда қабрлар устидан сакраб юрган қиз.

Фото: Reuters

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: