• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда 63 ёшли аёлга невараси тенги йигит шилқимлик қилиб, калтаклагани айтилмоқда

    Ўзбекистонда зўравонликка қарши «Nemolchi.uz» лойиҳаси 63 ёшли аёл невараси тенги йигит томонидан зўравонликка учрагани ҳақида мақола эълон қилди. «Дарё» манбасининг маълум қилишича, воқеа Тошкент шаҳрида юз берган.

    Мавзуга доир: Тошкентда талаба қизга тегажоғлик қилиб, уни ойнадан итариб юборишда гумонланган декан ўринбосари қўлга олинди

    «Онахон, келинг сизга бир тегинай, 10 минг сўм бераман»

    Унда айтилишича, Марина Ивановна (исми ўзгартирилган) гипертония касаллигининг олдини олиш мақсадида ҳар куни эрталаб шифокорлар маслаҳати билан сайрга чиқади. 2021 йил 11 сентябрь куни соат 5 ларда, ҳали ғира-шира бўлгани учун ўзи билан кичик фонар олиб, сайрга чиққан. Бироздан сўнг аёл қадам товушларини эшитган — ортидан бир йигит келган ва «Онахон, келинг сизга бир тегинай, 10 минг сўм бераман», деб айтган.

    Аёл ундан тинч қўйишини сўраган, аммо йигит бирдан келиб унинг сонидан чимчилаб олган. Онахон уни ўзидан итаришга ҳаракат қилган, лекин ичкилик ҳиди келиб турган йигит ҳужум қилишда давом этиб, гоҳ қўли, гоҳ оёғи, гоҳ сонларини чимчилай бошлаган. Аёл қадамини тезлатган, аммо йигит ҳам унга эргашган. Онахон эшикда кодли қулф бор, ўша ерда яширинаман, деб ўйлаб, ёруғлик тушиб турган подъезд эшиги томон отилган. Аммо эшикда қулф бўлмаган, шу сабабли аёл эшикни тортиб, ёпиб туришга ҳаракат қилган. Бироқ йигит куч билан уни очиб, подъездга кирган. У беҳаё сўзларни айтиб қичқирган ҳолда Марина Ивановнанинг интим жойларига тегинган. Аёл унинг шилқимлигидан ҳимояланиш мақсадида деворга ёпишиб, бақириб, ёрдамга чақирган.

    Шу вақтда маст йигит аёлнинг юзига бир мушт тушириб, «Овозингни ўчир, ўлдираман!», деб таҳдид қилган ва кийимларини йиртиб, калтаклай кетган. Калтак зарбидан аёлнинг кўзойнаги ерга отилиб, кўз олди хиралашган. У қўрқса-да, қаршилик кўрсатишда давом этган. Шовқинни эшитган қўшнилардан бири эшикни очган. Бундан чўчиган йигит воқеа жойидан қочиб қолган. Аёл эса карахт аҳволда уйга етиб олиб, қизига қўнғироқ қилган. Қизи дарҳол етиб келган ва Марина Ивановнанинг туришга ҳам ҳоли йўқлиги сабабли уйда даволашга қарор қилган.

    Фото: «Nemolchi.uz»

    Фото: «Nemolchi.uz»

    Қайд этилишича, жабрланган аёл руҳан эзилган, овқат ейишни, ҳеч ким билан гаплашишни хоҳламасди. «Ички ишларга борсам, шаҳар бўйлаб роса югуртиришини билардим. Мени эса ҳатто овқат ҳам чайнай олмасдим, ҳаммаёғим шишиб, оғрирди», — деган воқеа ҳақида «Nemolchi.uz» лойиҳасига сўзлаб берган жабрланувчи.

    Уйда ўтирган Марина Ивановна одамларга панд бериб, ишдан қолаётганини ўйлаб сиқилган. Орадан бир ҳафта ўтгач, ўзи ишлайдиган ўқув марказига маъруза ўқиш учун келган. Ҳамкасблари ва ўқувчилари унинг аҳволини кўриб даҳшатга тушган. «Тезда ички ишлар идорасига хабар беринг, буни шундай қолдириб бўлмайди!», деган улар. Уларнинг барчаси жиноятчи топилиб, жавобгарликка тортилишига ишонган. 18 сентябрь куни жабрланувчи аёл ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиб, содир бўлган воқеани батафсил баён қилган.

    Тергов органларининг хатти-ҳаракати

    Аёлга 4 кун давомида турли эркакларнинг суратлари кўрсатилган. Бир куни кечки пайт тезкор ходимлар унга қўнғироқ қилиб, кўчага чиқишни сўраган. Подъезддан чиққан Марина Ивановна бир неча кишини кўрган. ИИБ ходимлари улар орасида ҳужум қилган йигит бор, йўқлигини кўрсатишини сўраган. «Қаҳрамонимиз эсанкираб қолган. Наҳотки бизнинг мамлакатда жиноятчининг шахсини аниқлаш ишлари, тегишли тартибда сир сақланмасдан, тўғри жабрланувчининг уйи олдида ўтказилади?», — деган савол ўртага ташланган «Nemolchi.uz» лойиҳасида.

    23 сентябрь куни жабрланувчи ИИББга чақирилиб, яна бир неча кишиларнинг суратлари кўрсатилган. Улар орасида ўша кунги йигитнинг ҳам сурати бўлган. У воқеа қайд этилган кузатув камералари орқали топилган. Аёл унга ҳужум қилган йигит анча ёшлигига гувоҳ бўлган. У аёлдан ундан, тахминан, уч баравар кичик бўлиб, том маънода невараси тенги эди.

    Сурат орқали шахси аниқлангандан кейингина тезкор ходимлар жабрланувчига тиббий текширувдан ўтиши кераклигини айтган. «Наҳотки тажрибали тезкор ходим бундай текширув имкон қадар тезроқ ўтказилиши кераклигини билмайди?», деб савол берилган «Nemolchi.uz» лойиҳасида. Ариза ёзилганидан 6 кун, воқеа содир бўлганидан эса қарийб 2 ҳафта вақт ўтган.

    Тиббий кўрикдан сўнг ишни терговчига топшириш арафасида тезкор ходимлар жабрланувчи ҳали суд-тиббий экспертизасидан ўтмаганини эслайди ва уни суд-тиббий экспертиза марказига юборади. Шифокор аёлни кўздан кечириб, унинг ҳолатини енгил тан жароҳати, деб баҳолайди.

    Аёл суд-тиббий экспертизадан қайтгач, уйига гумонланувчи йигитнинг бувилари бўлган икки аёл келади ва йиғлаб, невараси маст бўлганини айтиб, уни кечиришни сўраб, ёрдам таклиф қилади. Марина Ивановна буни рад этиб, эшикни ёпади. У ҳайрон қолади: «Ҳужум қилган йигитнинг қариндошлари манзилимни қаердан олди? Уларга менинг исмимни ким айтди?». Бир неча кундан сўнг уйига гумонланувчининг опаси бир эркак билан келади. Аёл уларга эшикни очмай, кетишларини сўрайди.

    Аёл тергов кейин қандай давом этганини билмайди — унинг чўзилиб кетганини сайловолди жараёни билан изоҳлашади. 21 октябрь куни Марина Ивановна гумонланувчи билан юзма-юз учрашишга чақирилади.

    Йигит ва унинг адвокати воқеани умуман бошқача изоҳлайди: «Аёл йигитни ҳақорат қилган, кейин эса сабабсиз урган. Йигит маст бўлгани учун ҳеч нарсани эслай олмайди, бироқ дастлаб жабрланувчини севган қизи билан адаштириб юборгани эсида». Адвокатнинг сўзларига кўра, Марина Ивановна ўзига ўзи зарар етказган бўлиши мумкин. У, шунингдек, аёлни воқеа жойида гувоҳларни кутмаганликда, 102  ёки 103 га қўнғироқ қилмаганликда айблаган.

    Мавзуга доир: Тошкентда талабага тегажоғлик қилишда гумонланаётган «замдекан» қизнинг ўзи унга шилқимлик қилганини айтди

    «Мени, кап-катта аёлни ҳақорат қилганликда, ҳаммасини тўқиб чиқарганликда айблашди! Нима учун адвокатлар туҳмат қилганлик учун жавобгарликка тортилмайди?», — деган жабрланувчи аёл «Nemolchi.uz» лойиҳасига қилган мурожаатида.

    Қайд этилишича, тергов ҳали якунланмаган, ҳужумдан кейин аёлнинг соғлиғига янги таҳдидлар пайдо бўлди: офтальмолог чап кўз контузиясини, нейропатияни, чап кўз артериал гипертензиясини аниқлади. Айнан ўша жойга йигит мушт туширган. Олдинда невролог ва невропатолог текшируви турибди. Афтидан, соғлиғига етказилган зарар унга бир неча ой, ҳатто бутун умрга татигулик. Аммо суд-тиббий эксперти буни енгил тан жароҳати деб баҳолади, терговчи эса қайта экспертиза тайинламаяпти.

    Мавзуга доир: Тошкент вилоятида кекса аёлни уйида ит боққани учун ўлдирмоқчи бўлишди

    28.10.2021, 20:11   Изоҳ (0)   63437
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия президентидан Дубай амиригача. Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан кимлар табриклади?

    28.10.2021, 19:41

    Тошкентда «чиройли» авторақам аукцион орқали 498,15 млн сўмга сотилди

    28.10.2021, 19:10

    Тошкентда талабага тегажоғлик қилишда гумонланаётган «замдекан» қизнинг ўзи унга шилқимлик қилганини айтди

    28.10.2021, 18:24

    «Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳашамат». Салим Абдувалиевнинг 7 гектар майдонда жойлашган дачасига саёҳат (видео)

    28.10.2021, 17:54

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    28.10.2021, 17:22

    «Мультфильм — бу жиддий масала. У орқали ҳар қандай ғояни сингдириш мумкин». Ўзбекистонда мультипликацион соҳа ривожланмаслигига сценарий, маблағ ва кадрлар масала...

    28.10.2021, 17:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.