«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
15:41, 26.10.2021 11477

Узоқ вақт урфда бўладиган янги тренд: қошларни совун ёрдамида тартибга келтирамиз

Қошларни янги тренддагидек кўринишга келтириш учун гел, тен ёки бўёққа ҳожат йўқ. Шунчаки совундан фойдаланиб, ўзига хос натижага эришиш мумкин.

Фото: Cosmopolitan

Қандай совунни танлаган яхши?

Шаффоф ёки нейтрал рангдагисини танланг. Ёрқин ранг, айниқса, оч рангли қошларда билиниб қолиши мумкин.

Техника

Қошлар учун мўлжалланган махсус ёки тушнинг ювилган чўткасидан фойдаланинг. Бироз намланган совунни чўткага суртинг. Қошларни хоҳишга кўра шаклга келтириб, қуришини кутинг. Совун кўзга ташланиб турмаслиги учун ундан ҳаддан ортиқ равишда фойдаланманг.

Фото: Cosmopolitan

Натижа

Совун қош толаларини исталган гелдан яхшироқ маҳкамлайди, ва шу билан бирга, ёғли ва ялтироқ кўриниб қолмайди. Бундан ташқари, қошлар қалин кўрина бошлайди. Қанчалик ғалати туйилмасин, бу йилнинг энг долзарб тренди ҳисобланади. Гап шундаки, қалин, рангли бўялган қошлар аллақачон урфдан қолган. Табиийлик эса ҳеч ҳам эскирмайди.