Журнал муқовалари ва мода чиқишларида кўз-кўз қилинадиган гўзалликнинг дунё стандартлари бор эканига қарамай, ҳар бир халқ ва миллатнинг мафтункорлик ва аёлларга хос назокат билан боғлиқ ўзига хосликлар, урф-одат ҳамда анъаналари бўлади.
Тожикистон — қалин қошлар
Дунёнинг турли бурчакларида истиқомат қиладиган аёллар мукаммал шаклга эга бўлиши учун қошларини териши, воскдан фойдаланиши мумкин. Тожикистонда эса табиий қалин қошлар гўзалликнинг анъанавий рамзи ҳисобланади. Табиатнинг бундай инъомидан бебаҳра қолган хотин-қизлар эса ушбу муаммога ечим топиш учун қошларига ўсма суртишни канда қолмайди. Баъзида эса ҳатто кўзга яхшироқ ташланиши учун қошлар ўртаси билан ҳам бўялиши мумкин.
Ҳинди-Хитой — Узун бўйин
Узун бўйинлар падаунг аёлларига хос саналади. Кимлардир азалдан мазкур қабила хотин-қизлари шу тариқа қулликдан ҳимояланганига ишонса, бошқалар аёлларнинг узун бўйинлари, маҳаллий фолклорда катта роль ўйнайдиган аждарҳолар билан «идентификация»си учун керак деб ҳисоблайди. Қизлар беш ёшидан бўйнига айлана шаклидаги тақинчоқ тақади, улғайгани сайин эса янгиси қўшилиб бораверади.
Индонезия — текисланган тишлар
Бали аҳолиси учун тишларни текислатиб юриш анъанавий одат ҳисобланади. Ушбу муолажа «ёвуз руҳларни ҳайдаш» учун асосан ўсмирларда ўтказилади. Индонезияда камолга етгандан далолат берувчи ушбу жараёндан кейин ёшлар тўй маросимига тараддудни бошлаб юборади. Аввалгидек кенг тарқалган одат эмаслигига қарамай, Балининг айрим фуқаролари ҳатто мамлакатидан узоқ яшаган тақдирда ҳам унга амал қилишда давом этади.
Жанубий Корея — юзнинг контурли пластикаси
Жанубий Корея юзнинг пластик жарроҳлик амалиёти қилиниш сони бўйича дунёда етакчилик қилади. Юз контурининг ўзгартирилиши ушбу мамлакатдаги энг машҳур жарроҳлик амалиётларининг учталигидан ўрин олган. Турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигига қарамай, кореялик аёллар юзлари қўғирчоқникидек кўриниши учун ёноқ ва иякларига урғу беришни канда қилмайди.
Япония — қийшиқ тишлар
Дунёнинг турли бурчакларида истиқомат қиладиган аёллар тишларини текислатиш учун кўплаб маблағ сарфлаши мумкин, аммо Японияда ҳаммаси бошқача. Яеба — «қўшалоқ тиш» деб аталувчи тенденцияга кўра, тиш шифокорлари юқори тишларга вақтинчалик пластик қопламаларни ўрнатади ва натижада тишлар нотекис кўринади. Ушбу машҳур муолажа аёлларни ёш кўринишига ҳисса қўшгани учун ҳам япон аёллари орасида машҳур ҳисобланади.
Япония — қора тишлар
Японларнинг одатларига хос ҳисобланган охагуро (тишларни қорайтириш) учун тишлар темирдан тайёрланадиган қора суюқлик билан бўялади. Бугунги кунда ҳеч ким бундай қилмаслигига қарамай, Японияда аввал қора тишлар чиройли ҳисобланган. Охагурони, асосан, аслзодалар қилдирган бўлиб, бу қизларнинг турмуш қуришга тайёрлигидан дарак берган.
Эрон — бурун боғлами
Ринопластиканинг машҳур экани сабаб Эрон «бурун пластикаси пойтахти» деб аталади. Эронлик аёллар бошдан оёқ ёпиқ кийингани учун юзига ўзгартириш киритишнинг шайдоси деб ҳисобланади. Жарроҳлик амалиётида кейин қўйиладиган бинтли пластирнинг «фахрий боғлам» деган ўз номи бор ҳатто. Аёллар уни яширишга уринмайди, аксинча яқиндагина ринопластика қилдирганини кўз-кўз қилади. Улардан айримлари ўзларининг шундай жарроҳлик амалиётига қурби етарли эканини исботлаш учун ҳам узоқ вақт давомида боғламни ечмай юради