Фильм Канн, Нью-Йорк, Париж ва Барселонада сентябрь—октябрь ойлари номинацияларида ғолиб бўлди.

Канн

  • Silk Road Cannes фестивалида «Best Dance Film» номинациясида ғалаба;
  • Cannes World Film Festival’да «Best Dance Film» , «Best Asian Film»  номинацияларида ғалаба.

«Ўзбек рақсининг афсоналари» фильмининг финалдаги рақиблари «Crimson’s Cabaret» (АҚШ) ва «The Dust In Your Place» (Филиппин) бўлди. Таъкидлаш жоизки, бу йил World Film Festival кинофестивалининг турли номинациялари бўйича ғолиблар орасида «The Jewels of The Salton Sea» фильмининг ҳампродюсери Майкл Медсен, «My American Family» сериалидаги роли учун Дэнни Трехо, Нико Сантуччининг «Sarogeto» фильмидаги роли учун Эрик Робертс, «Draw With Me» қисқа метражли фильми учун Женнифер Лопес каби юлдузлар бор.

Нью-Йорк

New York Movie Awards фестивалининг «Best Director Feature Film» номинациясида ғалаба

NYMA ҳакамлар ҳайъати аъзолари орасида ссенарист ва актёр, «Gossip Girl» сериалининг яратилишида иштирок этган, шунингдек, чет эл томошабинларига Мишель Пфейфер ва «Оскар» мукофоти соҳиби Винченцо Черамининг қизи, ссенарист Аиша билан бирга ўйнаган «Бўрон» спектаклидаги роли билан таниш Яри Гуглиуччи ҳам бор. Аиша Жузеппе Бертолуччининг «Йўқолган нарсалар» фильмидаги роли билан машҳур.

Париж

Paris Cinema Awards фестивалида «Best Feature Documentary» номинациясида ғалаба

PCA ҳар ой 26 номинациялар бўйича мукофот топширади. Сентябрь ойининг ғолиблари орасидан АҚШ ва Европа фильмлари ўрин олган.

Барселона

Barcelona International Film Festival’да «Best Dance Film» ва «Best Soundtrack» номинацияларида ғалаба

BIFF — ҳар мавсумда ўтказиладиган ва 32 та номинация бўйича дунё мустақил кино ижодкорларининг фильмларини тақдим этадиган жаҳон киносининг муҳим инди-фестивалларидан бири.

«Ўзбек рақсининг афсоналари» фильми, шунингдек, Rome Movie Awards ва Los Angeles Film Awards фестивалларининг «Official selection» унвонига сазовор бўлди.

Фильмни қуйида кўриш мумкин:

Реклама ҳуқуқи асосида.