• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора» — МДҲ, ШҲТ ва ИҲТ Ўзбекистон президенти сайловлари ҳақида

    24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларига бир қатор халқаро ташкилотлардан кузатувчилар ташриф буюриб, сайлов жараёнларини кузатди.

    МДҲ Кузатувчилар миссияси раҳбари, бошқарув раиси Сергей Лебедев бўлиб ўтган президент сайловлари Ўзбекистон Конституцияси ва Сайлов кодекси талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилганини таъкидлади. Лебедевнинг сўзларига кўра, улар «рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора бўлди, шунингдек, демократик сайловларнинг умумий эътироф этилган тамойилларига тўла жавоб берди».

    Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) бош котибининг ўринбосари, ШҲТ кузатувчилар миссияси раҳбари Ерик Ашимов президентлик сайловини кузатиш таклифини «Ўзбекистон раҳбариятининг очиқлик, ошкоралик ва демократик сайловларни максимал даражада таъминлаш истаги» сифатида баҳолади.

    Таъкидланишича, ШҲТ миссияси Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва сайловларни ўтказиш амалиётини чуқур таҳлил қилди.

    «Mиссия Ўзбекистон президенти сайлови Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги талабларига ва мамлакат ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларга мувофиқ ўтганини таъкидлайди. Mиссия томонидан сайловининг қонунийлигига шубҳа туғдирадиган миллий қонунчилик нормалари бузилганлигини қайд этилмади. Ўзбекистон президенти сайловини ошкора, ишончли ва демократик тарзда ўтказилганини тан олади», — дейилади хабарда.

    Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Хусрав Нозири Ўзбекистонда президент сайловлари юқори сиёсий, ҳуқуқий ва ташкилий даражада ўтганини таъкидлади. У аҳолининг сайлов жараёнига фаол иштирок этишини алоҳида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, сайловлар халқаро стандартлар ва меъёрларга тўла мос ҳолда ташкил этилган.

    Аввалроқ Россия Федерал Кенгаши қўмитаси раиси ўринбосари Фарит Мухаметсин Ўзбекистонда президент сайловлари халқаро стандартларга мос ўтказилганини таъкидлаган эди. Унинг фикрига кўра, номзодлар илгари сурган дастурлар умуман олганда «ўзбек халқининг кутилмаларига жавоб беради».

    ЕХҲТнинг махсус координатори Рейнхольд Лопатка Ўзбекистондаги сайлов жараёнининг яхшиланганини қайд этганди.

    «Сизлар тўғри йўлдасизлар, лекин бу охирги қадам эмас, навбатдаги қадамларни ҳам қўйиш керак», — деди у. Шу билан бирга у айрим камчиликларга ҳам тўхталиб ўтган эди.

    Рейнхольд Лопатканинг фикрига кўра, сайлов кампаниялари давомида президентликка номзодларнинг мулоҳазаларида катта фарқлар кузатилмаган.

    «Австрияда номзодлар ўртасида рақобат ва кураш анча кучлироқ. Гарчи сиз сайланган президент бўлсангиз ҳам бошқа номзодлар кампания давомида сиз ҳақингизда танқидий фикрлар билдириши мумкин. Бу менинг юртим ва Ўзбекистон ўртасидаги катта фарқ», — деган эди у.

    Эслатиб ўтамиз, бўлиб ўтган президентлик сайловида Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлди.

    25.10.2021, 18:06   Изоҳ (0)   15040
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

    25.10.2021, 17:50

    «Мени қўллаб-қувватлаганингиз, ишонч билдирганингиз учун таъзим қиламан» – Шавкат Мирзиёев уни сайлаганларга раҳмат айтди

    25.10.2021, 17:05

    Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

    25.10.2021, 16:35

    «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 1-ярим йиллиги учун тузилган молиявий ҳисоботига Ernst & Young томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди

    25.10.2021, 16:30

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб қайта сайланди

    25.10.2021, 16:16

    Тошкентда сайлов жараёнини кузатган журналист ва участка масъули ўртасида зиддият юзага келди. Бош прокурор ҳолатга изоҳ берди

    25.10.2021, 15:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.