Жиззах вилоятида «Жигули» 3 ёшли қизни уриб юборди, дея хабар бермоқда Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, воқеа Ғаллаорол туманида 19 октябрь куни соат 19:00 атрофида содир бўлган. Жиззах шаҳри «Боғишамол» маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган ҳайдовчи «ВАЗ-2106» машинасида Жиззах–Ғаллаорол йўналишида кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Оқибатда 2018 йилда туғилган қиз тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса сабаблари ўрганилганда қизнинг ота-онаси қўшнисиникида тўйда бўлгани аниқланган.
Бундан аввал Жиззахда 8—16 октябрь кунлари юз берган ЙТҲлар оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани, Тошкент вилоятида 11 ёшли бола юк машинаси босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани ҳамда Сурхондарёда «ЗИЛ» уриб кетиши оқибатида 58 ёшли аёл вафот этгани ҳақида хабар берилганди.