• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага 10 млрд сўмдан ажратилади — Шавкат Мирзиёев

    ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашувда ҳар бир маҳалладаги ободонлаштириш дастурлари учун 2 миллиард сўмдан ажратилгани ўз самарасини бераётганини маълум қилди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Ҳар бир маҳаллага 2 миллиард сўм берилгани, маблағларни жамоатчилик таклифлари ва уларнинг бевосита назорати остида сарфланаётгани ўз самарасини берди», — дейди давлат раҳбари.

    Унинг сўзларига кўра, ушбу тажриба тизимли давом эттирилиб, ажратилаётган маблағлар янада кўпайтирилади.

    «Бунинг учун, 575 та маҳаллани ривожлантириш бўйича шаҳар ҳокимлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилади ҳамда ҳар бир маҳаллага 10 миллиард сўмдан ажратилади. Бу шаҳар бўйича қарийб 600 миллион доллар маблағ деганидир», — дея таъкидлайди Шавкат Мирзиёев.

    Қайд этилишича, ушбу маблағларнинг 5 миллиард сўми аҳоли таклифлари асосида, очиқ ва шаффоф «Фуқаролар бюджети» тизимидан фойдаланиб, энг долзарб бўлган ижтимоий ва коммунал лойиҳаларга сарфланади.

    «Яна 5 миллиард сўми эса, маҳаллада бандликни таъминлаш, кичик ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Ушбу маблағдан самарали фойдаланишга янги иш бошлайдиган ҳоким ёрдамчилари масъул бўлади», — дейди давлат раҳбари.

    Шунингдек, Тошкент шаҳри ҳокимлигида Пойтахт иқтисодиёти ва урбанизация масалалари билан тизимли шуғулланадиган илмий марказ очилади. Ушбу марказ аҳоли орасида доимий сўровлар ўтказиб, мавжуд муаммоларнинг илмий ечимларини ишлаб чиқади.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрель ойида Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманига ташрифи давомида ҳудуддаги «Парвоз» МФЙда ҳам бўлиб, маҳалла фаоллари ва нуронийлар билан мулоқотда пойтахтдаги ҳар бир маҳаллага ободонлаштириш учун ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратилишини таъкидлаган эди.

    Июнь ойида «Gazeta.uz» аҳоли ободонлаштириш ишлари вақтида нималар билан тўқнаш келгани ҳақида ёзган эди: гулзорларнинг бузиб ташланиши, ҳовлиларнинг автотураргоҳ учун майдон қилингани, авваллари яшил ҳудуд бўлган жойларни ва болалар майдончаларининг бетонлаштирилиши, шунингдек, ҳамма жойда аксарият ҳолатларда мантиқсиз равишда баланд қизил-кул ранг бордюрларнинг қўйилиши. Кўп ҳолларда ободонлаштириш ишлари аҳоли билан маслаҳатлашувларсиз ва маблағларни муҳимроқ эҳтиёжларга йўналтириш бўйича уларнинг илтимосларини инобатга олмаган ҳолда амалга оширилмоқда.

    Сентябрь ойида Шавкат Мирзиёев ободонлаштириш дастурининг амалга оширилиши бўйича муносабат билдирган эди. «Катта қилиб ярим метрли бордюр қўйяпти. Барака топгур, машиналар пойга ўйнайдими?», — дея сўраган эди у.

    Тошкентда бордюрларни ўрнатишга қанча пул сарфлангани, шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг сўзларидан сўнг ободонлаштириш учун қилинган ишлар бўйича текширув ўтказиладими, аниқ эмас. Пойтахт маҳаллаларида баланд бордюрларни ўрнатиш ҳозир ҳам давом этмоқда.

    Август ойида депутат Нодир Абдувалиев Тошкент аҳолиси бекордан-бекорга маҳаллаларни ободонлаштириш бўйича шикоят қилмаётганликларини таъкидлаган эди. Унинг фикрига кўра, айрим ҳолларда қурилиш ишларидан сўнг «жойлар ўзининг қулайлигидан маҳрум бўляпти». «Бу маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ўртасида ўзаро мулоқот, ишларни мувофиқлаштириш бўйича тизимнинг йўқлигини кўрсатади», — деб ҳисоблайди у.

    Мавзуга доир: 

    • Шавкат Мирзиёев «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга оширишда қолоқликлар мавжуд ҳудудларга Президент Администрацияси ва ҳукумат вакилларини бириктирди
    • Шавкат Мирзиёев: «2021 йилнинг ўзида яна 50 мингга яқин оила уй-жой билан таъминланади»

    19.10.2021, 15:18   Изоҳ (0)   16932
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарзандини хусусий боғча ва мактабларга берганларга солиқ имтиёзи берилади — Шавкат Мирзиёев

    19.10.2021, 14:47

    Ўзбекистонда депутатларнинг ёрдамчилари пайдо бўлади

    19.10.2021, 13:39

    Шавкат Мирзиёев Тошкентда транспорт муаммолари қандай ҳал этилишини айтди

    19.10.2021, 13:19

    Ўзбекистонда гўшт ва картошка маҳсулотлари нархини арзонлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

    19.10.2021, 12:40

    Фарғонада дастлабки электромобиллар 2021 йил декабрь ойида тест режимида ишлаб чиқарилади

    19.10.2021, 12:09

    Таълим ва илм-фан: партиялар нима таклиф этмоқда?

    19.10.2021, 11:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.