Машҳурларнинг ажрими деярли ҳар доим юқори даражадаги даъво, айблов ва шов-шувларга сабаб бўлиб келган. Анъанага кўра, атрофдаги инсонлар ўзларича фақатгина тахмин қила олади. Бироқ юлдузлар орасида аслида нима учун оиласи бузилганини маълум қилиб, миш-мишларга барҳам берганлари ҳам мавжуд.

Брэд Питт ва Женнифер Энистон

Фото: «Spletnik.ru»

Беш йиллик турмушдан сўнг Брэд Питт ва Женнифер Энистон 2005 йилда ажрашди. «Ҳеч ким нотўғри иш қилмаган. Лекин биз бир-биримизга фақат бахт тилаймиз. Нимани назарда тутганимни тушунган бўлсангиз керак. Баъзида бундай ҳолатлар шунчаки содир бўлади», – деб изоҳ беради Женнифер Энистон ажрашгани ҳақида.

Анжелина Жоли ва Брэд Питт

Фото: Harper’s Bazaar

Анжелина Жоли ва Брэд Питт 2005 йилда учрашишни бошлашган, лекин 2014 йилгача турмуш қурмаган. Бироқ тўйдан икки йил ўтиб, жуфтлик ажрим учун судга мурожаат қилган. Оиланинг бузилишида иккисининг ҳам айби бор эди, лекин Брэд Питт асосий сабаб сифатида ичкиликка берилганини кўрсатди.

«Айтмоқчиманки, мен оила қурганимда ичишдан бошқа ҳамма нарсани тўхтатдим. Бу шунчаки муаммога айланди», – деб тан олди актёр.

Жоли, ўз навбатида, ажралиш учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олди: «Ҳаммасига мен айбдорман. Биз бирга ишлаётганимизда учрашдик. Менимча, бу муносабатлар учун яхши усул. Қайсидир маънода шундай бўлди ҳам, лекин танганинг бошқа томони ҳам бор эди», – дейди Анжелина Жоли.

Ченнинг Татум ва Женна Деван

Фото: Harper’s Bazaar

Ченнинг Татум 2009 йилда Женна Деван билан турмуш қурди, лекин эр-хотин 2018 йилда ажрашди. Уларнинг ажрими тинч ва осойишта ҳал бўлди.

«Биз кўп йиллар олдин бир-биримизни севиб қолдик ва биргаликда сеҳрли саёҳатга чиқдик. Севги борасида ҳеч нарса ўзгармади, лекин у бизни ҳозирча бошқача йўллар билан олиб борадиган ажойиб саргузаштга айланди. Бизнинг қароримизда ҳеч қандай сир ёки одобсизлик йўқ – бир-бирларига энг қувончли ва тўлақонли ҳаёт кечиришга ёрдам бериш вақти келганини тушунадиган энг яхши икки дўстмиз. Биз ҳали ҳам оиламиз ва ҳар доим Эверлининг меҳрибон ва содиқ ота-онаси бўлиб қоламиз», – дейди юлдузлар ўз мухлисларига.

Эштон Катчер ва Деми Мур

Фото: Harper’s Bazaar

Эштон Катчер ва Деми Мур 16 ёшдаги фарқни ҳисобга олмаганда ажойиб жуфтлик эди. Улар 2005 йилдан 2011 йилгача бир оила бўлиб яшади.

«Мен катта қайғу ва оғир юрак билан Эштон иккимизнинг олти йиллик турмушимизни тугатишга қарор қилдим. Аёл, она ва рафиқа сифатида мен муқаддас деб биладиган баъзи қадрият ва аҳдларим бор ва мен улар билан ҳаёт кечираман», – дейди Деми Мур эрининг хиёнатига ишора қилиб ажралиш ҳақидаги баёнотида.

Орландо Блум ва Миранда Керр

Фото: Harper’s Bazaar

2013 йилда оила қурган Орландо Блум ва Миранда Керр уч йиллик никоҳдан кейин ажрашди. Супермодель уларнинг муносабатлари бир-бирига яхшилик келтирмаганини маълум қилди. Аммо у шуни ҳам қўшимча қилди: «Орамизда ҳеч қандай адоват йўқ, биз доимо дўст бўлиб қоламиз».