Санъат оламида ўз ўрнига эга бўлган актёр ва хонандалар турмушга чиқиш таклифи учун қаерни танлашни афзал билгани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Бен Аффлек
2000 йилларнинг бошида Бен Женнифер Лопес билан муносабатларига нуқта қўйган. Сўнгги дақиқаларга келиб жуфтлик турмуш қуриш фикридан қайтиб қолган. Миш-мишларга қараганда, ажрашиш ташаббуси ҳамма уни мустақил актёр эмас, актрисанинг қайлиғи сифатида кўришидан чарчаган Аффлекдан чиққан. Бу вақтда Женнифер Гарнер Аффлекни қўллаб-қувватлаган, кейинчалик эса унинг рафиқаси бўлган. Актёр унинг туғилган кунига кутилмаган совға қилиб ресторанга катта қутили юк машинаси чақиртирган. Барча ичида машина бор деб ўйлаган қутида узук бўлган. Гарнер табиийки турмушга чиқиш таклифини рад қилмаган. Аммо турмуш қурган жуфтлик 2007 йилга келиб ажрашишга қарор қилган.
Канье Уэст
Канье Кимнинг туғилган куни учун Сан-Францискодаги стадионни ижарага олган. Жуфтлик майдонга қадам қўйиши биланоқ симфоник оркестр хонанданинг Knock me down қўшиғини ижро қилган. Канье тиз чўкиб бриллиант узук билан моделга турмушга чиқишни таклиф қилган. Бу вақтда стадиондаги таблода «Илтимос, менга турмушга чиқ» деган ёзув кўринган. Ким розилик бериши биланоқ осмонга мушаклар отилган. 7 йил бирга яшаган жуфтлик 2021 йилнинг бошида ажрашишга қарор қилган.
Том Круз
Кети Холмсга мубтало бўлиб қолган Том танишганидан бир неча ой ўтибоқ, унга турмуш қуришни таклиф қилган. Бу вақтда улар Парижда дам олаётган бўлган. Эйфель минорасига чиққанда Круз тиз чўкиб «Менга турмушга чиқасанми?» деб сўраган. Камига 275 минг долларлик узук совға қилган. Кети актёрга розилик берган, аммо оила қурганидан 6 йил ўтиб жуфтлик муносабатларига нуқта қўйган.
Ник Кеннон
Ник қайлиғига турмуш қуришни таклиф қилиш учун уйнинг томини танлаган. Ҳамма ерни пушти ва тўқ қизил шар билан безаган Ник Мерайя билан биргаликда томга кўтарилган. Бу вақтда Нью-Йоркдаги машҳур Эмпайр Стейт биноси ҳам пушти-қизил рангда нур сочган. Кеннон хонандага узук кўринишидаги печенье совға қилган. Печенье ичидан эса 2,5 миллион долларлик узук чиққан. Ник ва Мерайя биргаликда 8 йил яшаган.
Мэттью Макконахи
Мэттью Рождество арафасида Камила Алвеснинг қўлини сўраган. Актёр унга ичида турли совғалар яширинган кўплаб қутилар тақдим қилган. Охирги қутичанинг ичида узук беркитилган бўлган. 2011 йил унаштирилгунига қадар 5 йил учрашиб юрган жуфтлик бу вақт мобайнида ота-она бўлишга улгурган. Оила қурганидан бир неча ой ўтиб, учинчи фарзанди — Ливингстин Алвес Макконахи дунёга келган.
Изоҳ (0)