• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Иорданиядан жавобсиз 3 та гол ўтказган Ўзбекистон, «ПСЖ»да қачон дебют қилиши аниқ бўлган Рамос ва муддатидан олдин ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Германия. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 12 октябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар ЖЧда 1 та кумуш ва 1 та бронза медал қўлга киритди

    Фото: Халқаро дзюдо федерацияси

    Фото: Халқаро дзюдо федерацияси

    Италиянинг Олбия шаҳрида 6—10 октябрь кунлари дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

    Мазкур мусобақада Улуғбек Азизов мураббийлигидаги 21 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиб, якунда 1 та кумуш ва 1 та бронза медал билан 80 га яқин давлат орасида 11-ўринни эгаллади. Суҳроб Ражабов (-100 кг) кумуш медалга эга чиққан бўлса, Ўткирбек Тўрабоев (-100 кг) бронза медални ўзиники қилди.

    Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Иорданияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

    Фото: ЎФА матбуот хизмати

    Фото: ЎФА матбуот хизмати

    Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйинида 0:3 ҳисобида Иорданияга мағлуб бўлди.

    Ўйин давомида айтарлик ҳеч қандай хавфли вазият юзага келтира олмаган Сречко Катанец шогирдлари ўз дарвозаларидан жавобсиз 3 та гол ўтказиб юборди.

    Жамоа бунгача 9 октябрь куни Малайзия устидан 5:1 ҳисобида зафар қучганди.

    Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 11 та медал қўлга киритилди

    Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

    Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

    Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 тадан олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронза, жами 11 та медалга эга чиқди. Бу натижа билан Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида Россия терма жамоасидан ортда қолган ҳолда Таиланд билан биргаликда 2—3-ўринни эгаллади.

    Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:

    • -96 кг: Қурбонмурод Номозов — 3 та олтин;
    • -73 кг: Диёрбек Эрматов — 1 та олтин;
    • -71 кг: Нигора Сувонова — 3 та кумуш;
    • -55 кг: Озода Ҳожиева — 1 та кумуш, 1 та бронза;
    • -61 кг: Хусинбой Матрасулов — 1 та бронза;
    • -71 кг: Севинчой Комилова — 1 та бронза.
    Жаҳон

    Рамос «ПСЖ»да қачон дебют қилиши маълум бўлди

    Фото: «ПСЖ»

    Фото: «ПСЖ»

    «ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамос Лига 1 нинг 10-туридан ўрин олган «Анжер»га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда, деб ёзди Get French Football News нашри.

    Қайд этиш керак, агар Рамос ушбу баҳсда майдонга тушса, бу у учун Париж клубидаги илк ўйин бўлади. У «ПСЖ»га ёзда ўтганидан бери жароҳати туфайли ҳали бирорта ҳам ўйин ўтказгани йўқ.

    «ПСЖ» — «Анжер» учрашуви 15 октябрь куни бўлиб ўтади.

    Мемфис Депай Патрик Клюйвертнинг рекордини такрорлади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депай ЖЧ—2022 саралаши доирасидаги Гибралтарга қарши ўйинда (6:0) дубль қайд этди.

    Бу Депайнинг терма жамоа сафидаги 2021 йилдаги 13 ва 14-голлари бўлди. Бунга қадар Нидерландия терма жамоаси сафида ҳеч бир ўйинчи бир йил давомида бунча гол урмаган.

    Депайгача бу борада энг яхши натижа Патрик Клюйвертга тегишли эди, у 2000 йилда бир йил давомида 12 та гол урганди.

    Германия муддатидан олдин ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Германия терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаш босқичининг 8-турида Шимолий Македонияни мағлуб этди (4:0).

    Ҳанс-Дитер Флик шогирдларининг очколари 21 тага етди ва жамоа саралаш ўйинлари якунланишига 2 тур қолганида муддатидан олдин Қатар—2022 йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа иккинчи ўриндаги Руминиядан 8 очко илгарилаб кетган.

    Шу тариқа немислар Европа қитъасида мундиал йўлланмасига эга чиққан илк жамоага айланди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    12.10.2021, 22:12   Изоҳ (0)   22996
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди

    12.10.2021, 20:54

    ЖЧ—2022 йўлида. Германия рақиби дарвозасига жавобсиз 4 та, Нидерландия эса 6 та гол урди. Туркия 90+9-дақиқида ғалабани илиб кетди

    12.10.2021, 02:07

    Мюнхен фожиасидан тирик чиққан, «Манчестер Юнайтед» ва Англия футболи тимсолига айланган сэр Бобби Чарльтон фаолиятига назар

    11.10.2021, 23:45

    Жаҳон чемпионатига борадиган Шаҳрам ва Ҳасанбой, 80 талик довондан ўтган Месси, «қизил фурия»ни таслим қилган «учранглилар». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    11.10.2021, 21:43

    Шаҳрам ва Ҳасанбой қайтди, Баҳодир бу сафар йўқ. Ўзбекистон бокс терма жамоасининг ЖЧ—2021 га йўл оладиган таркиби эълон қилинди

    11.10.2021, 17:17

    ЖЧ—2022 йўлида. Аргентина Уругвай дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди, Бразилия сафарда очко йўқотди

    11.10.2021, 10:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.