• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Институтдаги ягона қора танли талаба эканлигимдан саросимага тушгандим». Наманганда таҳсил олаётган замбиялик Милимо Мундиа ҳикояси

    Намангандаги Муҳандислик-технология институти магистратурасида Жанубий Африканинг Замбия давлатидан келган қиз таҳсил олмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев ҳикоя қилмоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    «Бир неча давлатлар орасидан Ўзбекистонни танладим»

    Милимо Мундиа бакалавр босқичини Замбия университетида махсус таълим ва инглиз тилини ўқитиш йўналишида тамомлаган. Кейинчалик бир муддат Ҳиндистонда таҳсил олган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    — Шу ерда бошқа кўплаб давлатлардан келган талабалар, жумладан, ўзбекистонликлар билан мулоқотда бўлдим, мамлакат ҳақида билиб олдим. Замбияга қайтгач, магистратура босқичида ўқишни давом эттириш ва буни чет элда амалга оширишга қарор қилдим. Бир неча мамлакатлар ва улардаги олий ўқув юртлари рўйхатини туздим, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор эди. Охир-оқибат шу ерни, аниқроғи, Наманганни танладим, — дейди Милимо.

    Аҳрор Турсунов.

    Аҳрор Турсунов.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Наманган муҳандислик-технология институти халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Аҳрор Турсуновнинг айтишича, олий ўқув юртида Милимодан ташқари покистонлик, россиялик, қирғизистонлик ва тожикистонлик талабалар ҳам таҳсил олмоқда. Улар учун барча шароитлар яратиб берилган, тўлов-контракт суммалари эса маҳаллий талабаларникидан деярли фарқ қилмайди.

    Ўзбекистон ва Замбия ўртасидаги ўхшаш жиҳатлар

    — Сафар олдидан менда кўплаб саволлар бор эди: молиявий аҳволим тўғри келадими? Маданиятини сингдира оламанми? Мени қабул қилишадими, ўзим ҳам мослашиб кета оламанми? Намангандаги институтга етиб келганимда бу ерда ягона қора танли талаба эканлигимни билиб, бироз саросимага тушиб қолдим. Яхши кутиб олишгани ва дўстона муносабат менга куч берди. Институтда танимаган-билмаганлар ҳам мен билан илиқ саломлашади, суҳбатлашишга ҳаракат қилади. Олий ўқув юртидан ташқарига, масалан, бозорга чиқсам, ҳамма табассум билан муомалада бўлади. Бу нарсалар менга таскин берди ва аста-секин кўникиб, мослашиб кетдим. Менда Culture shock, яъни кучли маданий зўриқиш бўлмади. Ўзимни шу жамиятнинг бир аъзосидек ҳис қиляпман. Ўзбеклардан фарқли ўлароқ насронийман, аммо бу ернинг одамлари бошқа маданият вакиллари ва уларнинг қадриятларини ҳурмат қилишар экан. Мени ўраб турган меҳрли муҳит сабаб бу ерда таълим олишим осон ва қулай кечяпти, — дея ҳикоясини давом эттиради Милимо.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Милимонинг айтишича, Ўзбекистон ва Замбия ўртасида ўхшаш, айни пайтда, фарқли жиҳатлар кўп. Айтайлик, Замбиянинг ҳам денгизга чиқиш йўли йўқ, асосий даромади эса қишлоқ хўжалиги, хусусан, пахтадан. Хориждан сайёҳлар оқими тинмайди, мамлакат ҳудудида дунёдаги энг йирик Виктория шаршараси жойлашган. Миллий парк ва қўриқхоналар кўп, уларнинг энг қадимийси — Кафуэ, ҳудуди жиҳатидан Словениядан ҳам катта.

    «Палов тайёрлаш бўйича профессионал бўлиб боряпман»

    Милимо институт ҳудудидаги талабалар турар жойида истиқомат қилади. Уч кишига мўлжалланган хонани унинг ўзи учун ажратиб беришган. Ётоқхонада яшагани сабабли бу ердаги талабалар билан мулоқотда бўлиб, ўзбек ва рус тилларини ўрганяпти. Ўз навбатида, уларга инглиз тилини эгаллашларида кўмаклашади. Энг асосийси, ўзбек урф-одатлари ва таомларига кўникиб боряпти.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    — Таомлардан паловни яхши кўраман, яна шўрва ва қатламани ҳам. Буларни юртимга қайтганимда яқинларимга, албатта, тайёрлаб бераман. Замбиянинг миллий таоми «шима» деб аталади. Унинг турлари кўп: мол гўштили шима, балиқли шима. Сизларда ҳам шима бор, аммо уни бошқа ном билан атайсизлар. Ватанимдаги таомларни соғинсам, у ёки бу шимани тайёрлайман. Аслида, сизларда деярли ҳамма маҳсулотлар борлиги сабаб кўп ҳам Африка таомларини соғинавермайман. Қайтанга, юртингиз таомларини ўзим учун кашф қилишни афзал кўраман. Палов тайёрлаш бўйича эса профессионал бўлиб боряпман, — дейди Милимо.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    «Африкалик ёшларга Ўзбекистонда ўқишни тавсия қиламан»

    Милимонинг отаси собиқ ҳарбий, онаси эса ўқитувчи. Оилада уч нафар қиз бўлиб, Милимо уларнинг тўнғичи. Унга бувисининг номини қўйишган, бу исм «иш, меҳнат» деган маънони берар экан. Чунки Милимо май ойида, Замбияда ҳосил олиш айнан қизғин паллага кирадиган вақтда туғилган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    — Намангандаги ягона замбияликман, лекин ягона африкалик эмас. Бу ерда қитъамизнинг бошқа давлатлари, масалан, Кения, Нигерия, Бурундидан келган талаба ва мутахассислар билан кўришиб турамиз. Балки, пойтахт Тошкент ёки бошқа вилоятларда замбияликлар бордир, аммо ҳозирча уларни учратмадим. Ўзбекистон иккинчи уйимга айланиб улгурди. Ватанимдан жуда узоқда бўлсам ҳам, ҳар куни оилам билан WhatsApp орқали алоқадаман. Менга таълим бераётган профессор ва ўқитувчилар билан исталган пайт турли масала ёки муаммолар юзасидан маслаҳатлаша оламан. Бу ердаги биринчи ўқув йилим натижаларига келсак, барча баҳолар аъло даражада. Замбия, умуман, Африканинг бошқа давлатларидаги бўлажак талаба ва магистларга ҳам Ўзбекистонда ўқишни тавсия қилган бўлардим, чунки бу ерда таълим сифати юқори, тўлов ҳақи ва яшаш харажатлари эса қийинчилик туғдирмайдиган даражада, — дейди Милимо.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    НамМТИ халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Аҳрор Турсуновнинг билдиришича, Жанубий Африкадан яна бир талабгор институтда ўқиш истагини билдирган. Ҳозирда унинг ҳужжатлари кўриб чиқилмоқда. Институтда унинг истаги амалга ошишини энг сабрсизлик билан кутаётган Милимо Мундиа бўлса ажаб эмас...

    10.10.2021, 19:34   Изоҳ (0)   89973
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда отасининг Nexia’сини ҳайдаб кетиб, Matiz билан тўқнашган 14 ёшли бола бир кишининг умрига зомин бўлди

    10.10.2021, 18:12

    Тошкентда 2 йил ичида рекорд даражада қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи ушланди

    10.10.2021, 17:11

    Абдулазиз Комилов Нур-Султонда афғон халқига ёрдам кўрсатиш имкониятларини муҳокама қилади

    10.10.2021, 16:31

    «Навоийазот» Зарафшон дарёсига заҳарли оқова сувлари чиқарилгани сабаб балиқлар оммавий равишда нобуд бўлганига муносабат билдирди

    10.10.2021, 15:09

    Қамчиқ довонида MAN юк машинаси ЙТҲга учради

    10.10.2021, 12:06

    Туркия Ўзбекистонга COVID-19 вакцинаси ва дори-дармонлар етказиб беради

    10.10.2021, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.