Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Moncler мода бренди парфюмерия йўналишини очиб, ўзининг биринчи атирини тақдим этди. Аёл ва эркаклар учун мўлжалланган версияга эга атир мос равишда Moncler Pour Femme ва Moncler Pour Homme номини олган, деб хабар беради Esquire.

Фото: Esquire

Композиция қорли тоғ чўққиларига бағишланган, чунки Moncler ўз фаолиятини тоғ чанғичилари учун кийим яратишга бошлаган ва ҳозирда ҳам асосан пахмоқ ҳамда бошқа иссиқ кийимларни тақдим этишга ихтисослашган.

Парфюмер Нисрин Гриллье атирнинг аёллар учун мўлжалланган версиясига «Пудрали қор» номли махсус аккорд яратган бўлиб, у сокин қиш ҳавосини ёдга солади. Moncler Pour Homme устида эса парфюмер Антуан Мезондье иш олиб борган — у атирга анбар, кедр ва сандал ифорларини берувчи «Тоғ ўрмони» аккордини қўшган.

Шунингдек, Moncler атирларнинг идишига ҳам алоҳида эътибор қаратган: қовурғали металл ғилоф Rimowa билан ҳамкорликда яратилган коллекциядаги чамадонларни ёдга солади, Moncler ёзуви эса унга қотирилган LED экранда пайдо бўлади. Махсус дастур ёрдамида харидор рақамли ёзувни ўзига мослаб ўзгартириши мумкин.

Атирлар 5 октябрдан сотувга чиққан бўлиб, уни Moncler дўконлари ва бренд ҳамкорлик қиладиган ретейлердан харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Италиянинг Moncler компанияси кичкина итлар учун ҳашамдор момиқ кийимларнинг янги коллекциясини тақдим этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар