• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Фотогалерея: «Толибон» ҳукумат тепасига келганидан кейин Афғонистонда ҳаёт қанчалик ўзгарди?

    Афғонистонда «Толибон» ҳаракати вакиллари ҳокимият тепасига келганига ҳам бир ойдан ошди. «РБК» нашри Афғонистоннинг толиблар ҳукумати бошқаруви остидаги ҳаёти ҳақидаги фотогалереяни тақдим этди.

    Фото: AP Photo / Bernat Armangue

    «Толибон» аввал 1996–2001 йиллар давомида ҳам мамлакатни бошқарган. Ўшанда жангарилар мусиқа чалиш ва тинглашни, тасвирий санъат билан шуғулланишни, интернетдан фойдаланишни тақиқлаган. Аёлларнинг ишлаши ва таълим олиши ҳам тақиқланган, эркакларнинг эса соқол олмасдан юришига рухсат берилганди. Ушбу тузумга қарши чиққанлар аёвсиз жазоланар ва ҳатто оммавий қатл қилинарди. Толиблар бу сафар ҳокимият бошқарувига келганда охирги 25 йил ичида кескин ўзгарганликларини маълум қилди, бироқ маҳаллий аҳоли вакиллари ўтмишдаги тузум яна қайтаётганини айтган.

    Толиблар 15 августда Кобулга кирганидан кейин банкоматлар олдида турнақатор навбатлар кузатилди, шаҳарда автомобиль тирбандликлари кузатилган — одамлар мамлакатдан чиқиб кетишга ҳаракат қилганди. «Толибон» мамлакатни бошқара бошлаганидан кейин орадан олти ҳафта ўтгач, трафик билан боғлиқ вазият кескин ўзгаргани йўқ. Кобул ҳали ҳам транспортда ҳаракатланиш оғир бўлган шаҳарлардан бири бўлиб қолмоқда. Толиблар ҳукумат тепасига келгач, пойтахт ва бошқа маъмурий ҳудудларда, чегара яқинида назорат ўтказиш нуқталарини (постлар) ўрнатди. Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида жами 16 та назорат ўтказиш пункти жойлаштирилган. Толиблар мамлакатдан кириб-чиқаётганларнинг ҳужжатларини текшириб, уларнинг қаердан келгани ва қаёққа кетаётгани борасида савол-жавоб қилмоқда. Айрим гувоҳлар назорат ўтказиш пунктларида толибларнинг бошқа мамлакатлар ҳукуматлари билан ҳамкорлик қилган одамларни аниқлашга уринаётгани ҳақида гапирган.

    Мавзуга доир: Қўрқув нималигини билмайдиган ўзбек чегарачилари ва қўрқувдаги афғонлар. Ўзбекистон—Афғонистон чегарасидан репортаж

    Фото: АP Photo / Felipe Dana

    Толиблар 2021 йилда Афғонистон ҳукумати тепасига келгач, мамлакатда бензиннинг нархи кескин ошди. Global Petrol Prices сервиси берган ахборотга кўра, июнь ойи охирида Афғонистонда бир литр бензин нархи, тахминан, 52 афғоний (тахминан, 58 цент) бўлган, энди ёнилғининг бир литри Кобулдаги айрим заправкаларда 70 афғонийга (тахминан, 76 цент) кўтарилди. Шаҳарда кўчаларда бензин сотадиган чайқовчилар сони ҳам кўпайди. Улар сотаётган бензиннинг сифати пастроқ, лекин бир литр ёнилғини 47–54 афғонийга (тахминан, 53–60 цент) харид қилиш мумкин.

    Фото: АP Photo / Felipe Dana

    Афғонистон иқтисодиётининг ҳолати ҳам ёмонлашган. 2017 йилда мамлакат аҳолисининг 55 фоизи қашшоқлик ёқасида эди, 2020 йилда умумий аҳоли сонидан олинган камбағаллар улуши 72 фоизга етган. 2022 йил ўрталарига бориб, БМТ тараққиёт дастурининг прогнозларига кўра Афғонистонда аҳолининг 97 фоизи қашшоқлик чегарасига тушиб қолиши мумкин.

    Айни вақтда мамлакатда аралаш буюмлар сотиладиган бозорчалар кўпайган, уларда одамлар мебель, уй-рўзғор анжомларини, ортиқча ҳар қандай буюмни пулламоқда. Ҳашамдор ресторан ва дўконлар деярли харидорларсиз қолган, дея қайд этган Al-Jazeera.

    Фото: АP Photo / Felipe Dana

    Дех Сабздаги ғишт корхонасидаги ишчилар ишлаб чиқариш тўхтаб қолмагани, бироқ маҳсулотни сотиб олиш ҳажми камайиб кетганини айтган. Ушбу ҳудудда бир ой давомида ўртача 700 мингта, ярим йил давомида эса 4,2 миллион дона ғишт ишлаб чиқарилади. Бу каби корхоналарда, асосан, ёлланма ишчилар ишлашади, уларнинг айримлари вояга етмаган болалар, дея ахборот берган Associated Press. Бундай ишчиларнинг маоши ишлаб чиқариш ҳажмига қараб белгиланади. Нангарҳор вилоятида ишчиларга кунига 1000–1500 афғоний (тахминан, 11–16 доллар) маош берилади.

    Кобул яқинидаги Дех Сабз туманида жойлашган ғишт заводи ишчиси

    Кобул яқинидаги Дех Сабз туманида жойлашган ғишт заводи ишчиси
    Фото: AP Photo / Bernat Armangue

    Толиблар Афғонистонни ўз қўл остига олганидан бери юз ва танани ёпиб турадиган аёллар кийимлари нархи ҳам қимматлашган. Жангариларнинг аввалги ҳукмронлиги вақтида аёлларнинг паранжи ёпинмай кўчага чиқиши тақиқланганди, ушбу қоидага бўйсунмаган аёллар оммавий равишда тошбўрон қилиб ўлдириларди. «Толибон» август ойида яна ҳукумат тепасига келгач, ҳаракат вакиллари аёлларнинг ҳижоб кийган ҳолда ўқиши ва ишлашига рухсат берилишини эълон қилди. Шундан кейин анъанавий аёллар либослари нархлари 900 афғонийдан (10 доллар) 1,5 минг афғонийга (17 доллар) етди.

    Мавзуга доир: «Қўлларни чопиб ташлаш хавфсизликни таъминлаш учун зарур». «Толибон» Афғонистонда жисмоний жазоларни қайтадан жорий қилмоқчи

    Фото: АP Photo / Felipe Dana

    Толибларнинг ваъда берганига қарамай Ҳирот вилоятида юқори синф ўқувчи қизлари учун мактаблар ёпилган, олий таълим муассасаларига талаба қизлар ва аёл ўқитувчилар киритилмаяпти. Кобул маъмурияти ходимларига уйда қолиш тавсия қилинган. Кобул университетида мафкуравий ўзгаришлар бошланган — аёл ўқитувчиларнинг ярмидан кўпи ишдан ҳайдалди ёки ўз хоҳиши билан кетганини эълон қилди, деб ёзган The New York Times. Толиблар дастлаб ҳукумат таркибида ҳам аёлларга ўрин ажратилишини ваъда қилганди, бироқ кейинчалик аёлларнинг иши фарзандларни дунёга келтириш ва ислом арконлари бўйича уларни тарбиялаш эканлиги айтилгач, ушбу ваъда қуруқ гап бўлганлиги ойдинлашди.

    «Толибон» байроқчаларини кўтарган аёллар Кобул университетидаги таълим марказида янги ҳукуматни қўллаб-қувватлаб намойиш ўказмоқда

    «Толибон» байроқчаларини кўтарган аёллар Кобул университетидаги таълим марказида янги ҳукуматни қўллаб-қувватлаб намойиш ўказмоқда
    Фото: АP Photo / Felipe Dana

    Толиблар етти ёшдан катта қизлар учун мактабларнинг ёпилгани вақтинчалик ҳолат эканлиги, ўқувчи қизларнинг таълим олиши учун зарур шароитлар тез фурсатда яратилишини ваъда берган, деган Афғонистондаги Save Children ташкилоти вакили Кристофер Няманди. Охирги 20 йил ичида мамлакатда мактабларга борадиган ўқувчи қизлар сони кескин кўпайган ва толиблар ушбу жараённи тўхтата олмайди, деган Няманди. Ташкилот вакили Афғонистонда «Толибон» вакиллари ушбу масалада мослашувчан сиёсат олиб бораётгани, бироқ айрим вилоятларда аёлларнинг ўқиши ва ишлашига қарши чиқиш ҳолатлари кузатилаётганини қайд этган.

    Кобулдаги масжидларнинг бирида жума намози вақтида пойабзал тозалаш хизматларини таклиф этаётган қизалоқ

    Кобулдаги масжидларнинг бирида жума намози вақтида пойабзал тозалаш хизматларини таклиф этаётган қизалоқ
    Фото: AP Photo / Bernat Armangue

    «Толибон»нинг аввалги ҳукмронлик даврида Афғонистонда деярли барча спорт турлари билан шуғулланиши тақиқлаб қўйилганди, лекин 2000 йилда жангарилар крикет ўйинларини ўтказишга рухсат берган. Ушбу спорт тури XIX аср охирида британияликлар томонидан Афғонистонда оммалаштирилган, 1995 йилда мамлакатда Крикет миллий федерацияси тузилган, орадан олти йил ўтгач толиблар ҳукумати даврида ушбу федерация Халқаро крикет кенгаши аъзолигига қабул қилинган. 3 сентябрда Кобулда толиблар ҳокимият тепасига келганидан кейин крикет бўйича илк учрашув ўтказилди. Трибунада 4 минг нафар мухлис ўтирган ушбу ўйинни ўйингоҳда томошабинлар қаторида бирорта ҳам аёл кузатмаган.

    Кобулда яшайдиган афғонистонликлар Чаман-e-Хозорий хиёбонида крикет ўйнамоқда

    Кобулда яшайдиган афғонистонликлар Чаман-e-Хозорий хиёбонида крикет ўйнамоқда
    Фото: AP Photo / Bernat Armangue

    Толиблар крикет ва бошқа спорт турлари бўйича эркаклар терма жамоаларнинг фаолиятига рухсат берган, крикет бўйича жамоанинг ноябрь ойида Австралия билан учрашув ўтказишини ҳам қўллаб-қувватлаган. Аммо афғонистонлик аёлларнинг оммавий тарзда крикет билан ва умуман, спорт билан шуғулланиши тақиқланган. Бу ҳақда «Толибон»нинг маданият бўйича кенгаши собиқ раҳбари Аҳмадуллоҳ Восиқ маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, спортнинг ушбу турида юз ва тананинг бошқа аъзолари очиқ туради, ислом меъёрлари бўйича эса номаҳрамлар нигоҳи аёлларга тушмаслиги зарур.

    Мавзуга доир: «Уй зиндонга айланди». «Толибон» ҳокимиятни қўлга олганидан бир ой ўтиб, афғонистонлик аёллар қандай яшамоқда?

    Фото: AP Photo / Bernat Armangue

    Ҳозирда толиблар крикет ўйнаган аёлларни изламоқда, спортчилар эса уларнинг таъқибидан яширинишга мажбур, дея хабар берган BBC. Халқаро крикет кенгаши ташкилотга аъзо барча мамлакатларнинг аёллар терма жамоаси ҳам бўлиши талабини қўйган, тест учрашувларида кенгаш аъзолиги талабларини бажарган жамоалар иштирок этиши мумкин. Оқибатда Австралия Афғонистон билан ўйинни мамлакат ҳукумати аёллар спортига бўлган муносабатини қайта кўриб чиққунига қадар вақтинча бошқа муддатга қолдирди. Афғонистон Крикет федерацияси раҳбари Азизуллоҳ Фазли толибларнинг аёлларнинг мазкур спорт тури билан шуғулланишини расман тақиқлаш ёки ушбу қарорни ўзгартириш борасида бир тўхтамга келмагани, декабрь ойида эркаклар терма жамоасининг Австралия билан ўртоқлик ўйини ўтказишига умид қилаётганини билдирган.

    Фото: АP Photo / Felipe Dana

    Толиблар ҳукумат тепасига қайтгач ташқи кўриниш бўйича спорт талабларини тақиқлаш эркакларга нисбатан ҳам татбиқ қилинди. Улар ғарб услубидаги либосларни деярли киймай қўйди, дея қайд этган Al-Jazeera. Аввал давлат хизматчилари ҳам ғарб услубида кийинарди, энди улар ҳам анъанавий либос шалвор-камзул, узун кўйлак ва шимда юра бошлади. «Толибон» вакилларининг ўзи ҳам шундай услубда кийинади, лекин йўлларда транспорт ҳаракатини бошқарадиган, шунингдек, назорат ўтказиш пунктларидаги жангарилар мовий камуфляж махсус кийимида фаолият олиб боради.

    Фото: AP Photo / Bernat Armangue

    «Толибон»нинг эркакларга нисбатан қатъий қоидалари фақат кийинишни ўзгартириш билан чекланмади. Ғилмон вилоятида сартарошларга мижозларнинг соқолини олиш ва иш вақтида мусиқа қўйиш тақиқланди, дея хабар берган CNN. Кобулдаги энг катта салонлардан бирининг эгаси ҳам фаолиятига нисбатан шундай тақиққа учраган.

    Мамлакатнинг бошқа ҳудудидан Кобулга кўчиб келганларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда

    Мамлакатнинг бошқа ҳудудидан Кобулга кўчиб келганларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда
    Фото: AP Photo / Bernat Armangue

    «Толибон» Афғонистонда бошқарувни ўз назоратига олгач, минглаб одамлар ўз уйларини тарк этган, БМТ берган маълумотларга кўра ички қочоқлар сони 550 минг нафарга етган. Июль ойидан бери Кобул ҳамда бошқа катта шаҳарларга келаётган афғонистонликлар кўпайиб бормоқда, қочоқларнинг аксарияти Ғазни ва Логар вилоятларидан қочиб келмоқда, дея ахборот берган БМТ. Ички қочоқлар жойлаштириладиган лагерларда пластик бўлакларидан ишланган чодирларда бир неча киши яшаши мумкин. Бу жойларда ичимлик сувини топиш жуда қийин, гигиеник масалаларни ҳам ҳал этиш мушкул. COVID-19 коронавирус пандемияси бошланганидан бери Афғонистонда касаллик юқтириб олиш билан боғлиқ 155 мингта ҳолат кузатилган, 7,2 мингдан зиёд одам ҳалок бўлган, аммо реал олиб қараганда ушбу рақамлар ички қочоқлар лагерларидаги муҳит туфайли яна ўсиши мумкин. Чодирларда одамлардан оммавий равишда тест олишнинг имкони йўқ.

    Мавзуга доир: Жаҳон ҳамжамияти «Толибон» Афғонистонда тузган ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёрми?

    03.10.2021, 22:32   Изоҳ (0)   103703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрон ташқи ишлар вазири: «АҚШ Теҳроннинг музлатилган маблағларини қайтариши зарур»

    03.10.2021, 17:25

    Қатарда мамлакат тарихида илк марта парламент сайловлари бўлиб ўтди

    03.10.2021, 14:15

    Хитой нима учун электр энергиясини қатъий тежаш режимига ўтди ва буни қандай амалга оширмоқда?

    03.10.2021, 13:35

    «Озодлик туннели» операцияси. Исроил қамоқхонасидан қочишни уддалаган фаластинлик олти нафар маҳбус ҳақида

    03.10.2021, 12:13

    Ишониш қийин, аммо баъзида сиёсатчилар ҳам ўз ихтиёри билан истеъфога чиқади. Якунига етаётган Меркель даври — фотосуратларда

    03.10.2021, 10:16

    Филиппин президенти Родриго Дутерте сайловлардан кейин сиёсатдан кетади

    03.10.2021, 09:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.