• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    АПЛда Клопп — Гвардиола тўқнашуви, А Серияда Турин дербиси, «Барселона» Мадридда, «Реал» эса Каталонияда меҳмон. Уик-энднинг энг муҳим ўйинлари ҳақида

    Якунланаётган ҳафтада Европанинг топ-5 чемпионатларида бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси билан танишинг.

    АПЛ. Клопп ва Гвардиола тўқнашуви, «Манчестер Юнайтед» «Эвертон»ни меҳмон қилади, «Тоттенҳэм» «Астон Вилла» синовидан ўтади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Юнайтед» — «Эвертон», 2 октябрь, 16:30

    Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари охирги 6 турдан сўнг 13 очко жамғарган 5 та жамоадан бири. Қўшимча кўрсаткичлар эвазига «қизил иблислар» мусобақа жадвалининг 4-ўринида турибди.

    Сентябрь ойи «Манчестер Юнайтед» учун оғир келди. ЕЧЛда «Янг Бойз»дан учралган мағлубият (1:2), Англия Лига Кубогидан чиқиб кетиш ва ўтган турда «Астон Вилла»га бой берилган имконият (0:3). Фақатгина Чемпионлар Лигасининг 2-турида «Вильярреал» устидан қозонилган ғалабагина Сульшер жамоаси жонига оро кирди. Криштиану Роналду сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди.

    «Эвертон» ҳам 13 очко жамғарган ва бошқа жамоалардан фарқли равишда 5-ўринни банд этиб турибди. Бенитес қўл остида жамоа мавсумни муваффақиятли бошлади. Тўртта ғалаба ва битта мағлубият. 6-турда «Эвертон» «Норвич» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди.

    «Ливерпуль» — «Манчестер Сити», 3 октябрь, 20:30

    «Ливерпуль» Гвардиола жамоасига қарши ўйинда мусобақа етакчиси сифатида қатнашади. Юрген Клопп шогирдлари 2-ўриндаги жамоадан (иккинчи ўринни айнан «Манчестер Сити» эгаллаб турибди) бир очко олдинда. Ортда қолган 6 та турдан сўнг «Ливерпуль» ҳисобида 14 очко мавжуд. «Ливерпуль» олдида чемпионатдаги мағлубиятсиз серияни давом эттириш вазифаси турибди. Олдинда эса қийин рақиб.

    Биринчи турда «Тоттенҳэм»дан қабул қилиб олинган мағлубият «Манчестер Сити» учун чемпионатдаги ягона омадсизлик бўлиб турибди. Шундан буён Гвардиола шогирдлари 4 та ғалаба ва 1 та дуранг натижа қайд этди. 6-турда «Челси» билан ўйнаган (1:0) «Манчестер Сити» ҳафта ўртасида Чемпионлар Лигаси доирасида «ПСЖ»га қарши баҳс олиб борди ва ютқазиб қўйди (0:2). Энди эса навбатдаги қийин рақиб — «Ливерпуль» кутиб турибди.

    Қолган учрашувлар:

    2 октябрь, шанба

    «Бёрнли» — «Норвич», 19:00

    «Челси» — «Саутҳэмптон», 19:00

    «Лидс» — «Уотфорд», 19:00

    «Ньюкасл» — «Вулверҳэмптон», 19:00

    «Брайтон» — «Арсенал», 21:00

    3 октябрь, якшанба

    «Кристал Пэлас» — «Лестер», 18:00

    «Тоттенҳэм» — «Астон Вилла», 18:00

    «Вест Ҳэм» — «Брентфорд», 18:00

    Ла Лига. Турнинг марказий учрашувида «Атлетико» «Барселона»ни қабул қилади, «Реал» Каталонияга сафар қилади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Атлетико» — «Барселона», 2 октябрь, 00:00

    Ортда қолган 7 турдан сўнг «Атлетико» мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Диего Симеоне шогирдлари ўтган турда «Алавес»га мағлуб бўлмаганда 1-ўринда туриши ҳам мумкин эди. «Матрасчилар» мусобақа аутсайдерига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

    Ҳафта ўртасида «Атлетико» Чемпионлар Лигасида «Милан»га қарши ўйнади ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Тўғри, миланликлар қизил карточка олди, мадридликлар сўнгги дақиқаларда иккита гол урди ва қийинчилик билан 3 очкони қўлга киритди.

    Тез орада «Барселона» янги мураббийни жамоага олиб келса керак. ЕЧЛда «Барселона» «Бенфика»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Каталонияликлар барча мусобақаларда омадсизликка учрамоқда. Ла Лигада ҳам 12 очко билан 6-ўринда турибди. Агар «Атлетико» ҳам ғалаба қозонса, Рональд Куман истеъфога чиқарилиши мумкин.

    «Эспаньол» — «Реал Мадрид», 3 октябрь, 19:15

    «Эспаньол» 7 турдан сўнг 6 очко билан 14-ўринда бормоқда. Каталония жамоаси ушбу мавсумда фақатгина бир маротаба, «Алавес» устидан ғалаба қозона олди. 1 та ғалаба, 3 та мағлубият ва 3 та дуранг натижа қайд этган Висенте Морено шогирдлари «Реал»га қандай «сюрпризлар» тайёрлаб қўйгани номаълум.

    Карло Анчелотти жамоаси 17 очко билан чемпионат пешқадами бўлиб турибди. Мавсум бошиданоқ Карим Бензема ва Винисиуснинг ўзаро келишиб ўйнаши, жамоага муҳим бўлган очколарни олиб келди. ЕЧЛда эса «Реал» кутилмаганда ўз уйида Молдованинг «Шериф» жамоасига мағлуб бўлди. Мадридликлар ўша ўйиндаги мағлубият аламини ҳам «Эспаньол»дан олиш илинжида майдонга тушади.

    Қолган учрашувлар:

    2 октябрь, шанба

    «Осасуна» — «Райо Вальекано», 17:00

    «Мальорка» — «Леванте», 19:15

    «Кадис» — «Валенсия», 21:30

    3 октябрь, якшанба

    «Элче» — «Сельта», 17:00

    «Хетафе» — «Реал Сосьедад», 21:30

    «Вильярреал» — «Бетис», 21:30

    «Гранада» — «Севилья», 00:00

    А Серия. Туринда дерби, «Аталанта» «Милан» билан баҳс олиб боради, Шомуродов тўп сурадиган «Рома» эса «Эмполи»ни чиғириқдан ўтказади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Торино» — «Ювентус», 2 октябрь, 21:00

    «Торино» ўтган мавсумда қуйи дивизионга тушиб кетмаслик вазифасини аъло даражада бажарганди. Ушбу мавсумда эса жамоа 8 очко билан 9-ўринда бормоқда. Жамоа охирги 4 турдан буён мағлубиятга учрамаяпти (2 та ғалаба, 2 та дуранг).

    Массимилиано Аллегри шогирдлари учун мавсум даҳшатли бошланди. Криштиану Роналдусиз қолган жамоа А Серияда 10-ўринни эгаллаб турибди. Бу эса «Ювентус»нинг муаммолари жиддийлигини билдиради.

    Аллегри аста-секин камчиликларни бартараф қиляпти. Чемпионатда охирги турда «Сампдория» ва Чемпионлар Лигасида «Челси» устидан қозонилган ғалабалар жамоага кайфият бағишлайди. Скудетто учун курашга назария жиҳатдан имконият мавжуд.

    «Аталанта» — «Милан», 3 октябрь, 23:45

    «Аталанта» мавсумни «Торино» устидан қозонилган ғалаба билан бошлади (2:1). Кейинги 5 турда 2 та дуранг, 2 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этди. Охирги турда «Интер» билан 2:2 ҳисобида дурангга эришди. «Аталанта» 11 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

    «Милан» мавсумни омадли ўтказмоқда. 6 турдан сўнг 5 та ғалаба ва 1 та дуранг натижа. Миланликлар мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Наполи»дан 2 очко ортда қолган. Стефано Пиоли шогирдлари чемпионликни жиддий мақсад қилган.

    1 октябрь, жума

    «Кальяри» — «Венеция», 23:45

    2 октябрь, шанба

    «Saleрнитана» — «Женоа», 18:00

    «Сассуоло» — «Интер», 23:45

    3 октябрь, якшанба

    «Болонья» — «Лацио», 15:30

    «Верона» — «Специя», 18:00

    «Сампдория» — «Удинезе», 18:00

    «Фиорентина» — «Наполи», 21:00

    «Рома» — «Эмполи», 21:00

    Лига 1. «ПСЖ» Реннга сафар қилади, «Лилль» «Марсель» билан ҳисоб-китоб қилади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ренн» — «ПСЖ», 3 октябрь, 16:00

    «Ренн» Франция чемпионатининг ортда қолган 8 турида 9 очко жамғара олди. Бруно Женезио шогирдлари 13-ўринни эгаллаб турибди. Лекин охирги ўйинларга қарасак, «Ренн» мағлубиятга учрамаяпти, уйда «Клермон» устидан 6:0 ҳисобидаги ғалаба, «Бордо» билан 1:1 ҳисобидаги дуранг. Жамоанинг ушбу мавсумдаги энг катта йўқотиши Камавингани «Реал»га қўйиб юборгани бўлди.

    «ПСЖ» ёзги трансферлар вақтида жуда катта харидларни амалга оширди. Франция чемпионатида ҳозиргача бирорта мағлубиятга учрамади. 8 турда 8 та ғалаба. Голлар нисбати 22:7. Йўқотишлар борасида муаммо йўқ. Фақатгина Серхио Рамоснинг дебюти кечикмоқда.

    1 октябрь, жума

    «Ланс» — «Реймс», 00:00

    2 октябрь, шанба

    «Монпелье» — «Страсбур», 20:00

    «Ницца» — «Брест», 00:00

    3 октябрь, якшанба

    «Анжер» — «Мец», 18:00

    «Лорян» — «Клермон», 18:00

    «Монако» — «Бордо», 18:00

    «Нант» — «Труа», 18:00

    «Лилль» — «Марсель», 20:00

    «Сент-Этен» — «Лион», 23:45

    Бундеслига. «Аугсбург» аламзада «Боруссия Д»га қарши, «Бавария» навбатдаги ғалабага тайёр, «Вольфсбург» кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолишга уринади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бавария» — «Айнтрахт», 3 октябрь, 20:30

    Юлиан Нагелсманн шогирдлари Германия Бундеслигасида 16 очко билан етакчилик қилмоқда. «Бавария» охирги 5 ўйинида ўртача 4,40 тадан гол урмоқда. 8 ўйиндан буён фақат ғалаба қозониб келмоқда. Навбатдаги рақиб ҳам мюнхенликларга қаршилик қилишга қодир эмасдек кўринмоқда.

    «Айнтрахт» охирги 6 ўйинида 5 та дуранг натижа қайд этди. Фақатгина Европа Лигасида «Антверпен» кичик ҳисобда таслим этилди. Бундеслигада 6 ўйинда 5 очко тўплай олди ва 14-ўринда бормоқда.

    1 октябрь, жума

    «Кёльн» — «Гройтер», 23:30

    2 октябрь, шанба

    «Ҳерта» — «Фрайбург», 18:30

    «Штутгарт» — «Ҳоффенҳайм», 18:30

    «Вольфсбург» — «Боруссия М», 18:30

    «Боруссия Д» — «Аугсбург», 18:30

    «Лейпциг» — «Бохум», 21:30

    3 октябрь, якшанба

    «Майнц» — «Унион», 18:30

    «Арминия» — «Байер», 22:30

    Маъруфжон Очилов тайёрлади

    01.10.2021, 23:14   Изоҳ (0)   31149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қарзга ботиб қолган «Барселона», «самовий маош» олишни хоҳлаётган Ҳоланд ва катта спортга қайтган Оксана Чусовитина. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    01.10.2021, 22:15

    Суперлига. 6 та гол урилган ўйинда «Пахтакор» «Қўқон-1912»га енгилди, «Локомотив» 90+1-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди

    01.10.2021, 21:20

    Муҳаммадқодир Абдуллаевдан Баҳодир Жалоловгача. Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистонга олтин медал олиб келган спортчилар

    01.10.2021, 20:23

    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинларда иштирок этадиган таркиби маълум бўлди

    01.10.2021, 10:41

    Конференциялар Лигаси. «Рома» Элдор Шомуродов асосий таркибда тушган ўйинда Украина клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

    01.10.2021, 00:12

    Мукофотланган футзалчилар, таркибга бирорта ҳам «Реал» футболчисини жалб қилмаган Испания терма жамоаси ва ЕЧЛ 2-тури қаҳрамонлари. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    30.09.2021, 23:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.