2021 йилнинг август ойида Ўзбекистонга хориждан 69 та электромобиль импорт қилинган, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Маълум қилинишича, Ўзбекистон август ойидаги электромобиллар хариди учун 1,5 миллион доллар сарфланган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга хориждан 432 та электромобиль импорт қилинган эди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 364 тага кўп.

Аввалроқ Ўзбекистондаги бир нечта компаниялар 2021—2023 йилларда автомобиллар, пикаплар, юк машиналари, микроавтобуслар ва бошқа автомобилларни ишлаб чиқариш ва йиғишни йўлга қўймоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди. Президент йилига 50-60 минг дона ҳамёнбоп автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, автомобиль саноати учун сармоя киритиш зарурлигини таъкидлаган эди.