iPhone смартфонларига янги операцион тизим ўрнатган фойдаланувчилар AirPods Pro’нинг ишлашидан шикоят қилмоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: GSMarena

iOS 15 даги хатолик айрим AirPods Pro эгаларига «Шовқин сўндириш» ва «Шаффофлик» режимларини Siri ёрдамида бошқариш имконини бермаяпти. Буни амалга оширишга уринилганида эса фойдаланувчиларда Siri’дан «Кечирасиз, мен буни қила олмайман» деган жавоб олмоқда.

Маълум қилинишича, iOS 15.1 версияга ўтилганидан кейин ушбу хатолик такрорланмайди. Ҳозирда янгиланган операцион тизим бета-тест жараёнидан ўтмоқда, кейинроқ ундан барча фойдаланиши мумкин бўлади. Тахминларга кўра, бу бир неча ҳафтадан сўнг амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, iOS 15 операцион тизими июнь ойида дастурчилар учун мўлжалланган WWDS 2921 тақдимотида тақдим этилганди. Янгиланишга кўра, эндиликда компания веб-браузерда қўнғироққа уланиш учун ҳаволалар яратиш ва уларни календарга қўшиш имконияти мавжуд:

  • агар билдиришномалар жуда кўп бўлса, тизим уларни автоматик равишда Summary таркибига қўшади: улар устуворлик бўйича тартибланади;
  • фойдаланувчи қайси контактлар ёки дастурлардан хабарномалар келиб туришини танлаши мумкин: бунинг учун «Фокус» режимини танлаш, шунингдек, «иш», «шахсий», «дам олиш» режимларини ишга тушириш керак бўлади. Функция бир вақтнинг ўзида барча фойдаланувчи қурилмаларида ёқилган ҳисобланади.