Roma Urraco ники остида танилган автомобиль блогери ўзининг YouTube’даги каналига сўнгги йилларда гараждан топилган энг яхши машина дея эътироф этилган «вақт капсуласи»га оид видеони жойлаштирди. Эркак 1985 йилда ишлаб чиқарилганидан бери 29 километр йўл босган янги «ГАЗ-24М»ни топишга муваффақ бўлган. Идеал ҳолатда сақланган автомобиль «бутун умр» совет машинасини набираларига қолдиришни режалаштирган инсон гаражида сақланган, деб хабар беради Motor.

Фото: «Drive2.ru»

Мазкур «Волга» 1985 йилдан 1986 йилга қадар ишлаб чиқарилган. Классик «йигирма тўрт»дан фарқли ўлароқ, ноёб моделнинг олд бамперидаги «сўйлоқ тишлари», орқа устунларидаги айлана фонарлари йўқ, шунингдек, олд қанотларидаги «Волга» ёзуви ҳам олиб ташланган.

Автомобиль қора пластик радиатор панжараси, «тўғри» газ чиқариш тизими, кенг пастпрофилли шиналар ўрнатилган, орқа сувдан ҳимоя қилгичлари каттарган. Махсус версияда бош қўйгичли янги алоҳида ўриндиқлар, орқа ойналарни электр иситиш тизими пайдо бўлган, шунингдек, «ГАЗ-24-10»нинг қуввати 100 от кучига етказилган такомиллаштирилган двигатели ўрнатилган.

Ушбу «Волга»ни унинг эгаси 1985 йилда «ГАЗ-24»нинг экспорт варианти билан бирга харид қилган. Эркак иккинчи машинадан мунтазам фойдаланган, ноёб модификацияли «Волга»ни эса гаражида сақлаган. У махсус версияни фарзандлари ва набиралари учун сақлашни режалаштирган.

Фото: «Drive2.ru»

Фото: «Drive2.ru»

Аввалроқ украиналик блогер ХХ асрнинг ўрталарига тегишли ва ҳозирга қадар идеал ҳолатда сақланган иккита ноёб «Волга» видеоси билан бўлишганди.

Фото: «Drive2.ru»

Фото: «Drive2.ru»

Фото: «Drive2.ru»

Фото: «Drive2.ru»

Фото: «Drive2.ru»

Фото: «Drive2.ru»

Фото: «Drive2.ru»