Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дарахтларни кесишга мораторий жорий этилгани, тобора камёблашиб бораётган яшилликни асраб-авайлаш масаласига давлат даражасида эътибор қаратилаётганига қарамасдан кўр-кўрона дарахт кесилиши нега давом этмоқда? Дарахтларга қирон келтираётган кимсаларга кимлар рухсат бермоқда, кимлар бундан манфаатдор бўляпти?

Афсуски, бу саволларга жўяли жавоб берадиган, масъулиятни зиммасига оладиган бирор идора ёки ташкилот топилмаяпти ҳозирча. Куни кеча Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида, саломатлик йўлакчаси қурилиши белгиланган ҳудудда 12 дона шумтол ва 1 дона тут дарахти қўпориб ташаланаётгани аниқланган. Нима эмиш, Сирдарё тумани ҳокимининг тегишли фармойишида туман ҳудудидаги қуриб ўсишдан тўхтаган дарахтларни кесиб, туман захирасига олиниши кўрсатилган эмиш. Ахир ўша томири билан қўпориб ташланаётган дарахтлар барги ям-яшил экани кўриниб турибдику. Агар ҳақиқатан ҳам қуриган ва кесиб ташлашга эҳтиёж бўлган дарахт бўлса, нега улар кундуз куни, жамоатчилик кўз ўнгида кесилмади. Айнан ярим кечада дарахт кесиш кимга керак бўлиб қолди?

Бу ишдан бир қинғирликнинг ҳиди келиб тургани аён ҳақиқат эмасми? Олдин ҳам айтганмиз, дарахтлар кесилиши ё бошқа жойга кўчирилиши билан боғлиқ ҳолатларда жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш амалиётини йўлга қўйишимиз шарт. Яқин атрофда яшовчилар дарахт кесилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиниши зарур.

Кўп давлатларда бу амалиёт аллақачон қўлланилмоқда. Кесилиши режалаштирилган дарахт яқинида бундай эълон 30 кун мобайнида осиб қўйилади. Унда дарахтнинг ўзи ҳақида маълумот берилади, унинг кесилиш сабаблари ва жамоат муҳокамаси ўтказиладиган вақт ва манзил кўрсатилади. Марҳамат, барча хоҳловчилар муҳокамада иштирок этсин.

Ана шундагина ярим кечаси дарахт кесишга чиқишга ҳожат қолмайди.

Telegram: https://t.me/narzullo_oblomuradov

Нарзулло Обломуродов, Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ўзбекистонда аборт: қонуний ва хавфсиз бўлишига қарамай, бу танлов камаймоқда
Дунё
Сердар Бердимуҳамедов барда тўполон қилган қариндошини «Туркменгаз»даги юқори лавозимидан бўшатди
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди