Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мажбурий ижро бюроси Асака тумани бўлими томонидан суд қарорига асосан UzAuto Motors акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 257 миллион сўмдан ортиқ давлат божи ундирилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.

МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизматининг аниқлик киритишича, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 13 августидаги қарорига асосан даъвогар Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг масъулияти чекланган жамияти шаклидаги UzAuto Motors АЖ ҳисобидан республика бюджетига 257 миллион 679 минг 319 сўм давлат божи ундирилиши бўйича ижро варақаси келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида корхона томонидан республика бюджетига белгиланган маблағлар ундирилиши таъминланди.

Қўшимча қилинишича, келгусида мазкур пулларнинг маълум бир қисми «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши белгиланган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Метан заправкаларда инқироз — душанба оғир ўтади, ваъда ваъдалигича қолди
Спорт
ЖЧ—2022. Англия Сенегални йирик ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар ва уларнинг ота-оналари учун қандай солиқ имтиёзлари бор?