Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Савдо белгилари ва патентлари идораси (USPТО) Tesla компаниясининг «транспорт воситасининг ойна юзасидаги чиқиндини тозаловчи импулсли лазерли технология» патентини рўйхатдан ўтказди. У анъанавий ойнатозалагичлар ўрнини эгаллаш учун мўлжалланган: Tesla муҳандисларининг режаси бўйича уларнинг ўрнига ойнадаги сув ва чангни лазерлар тозалайди, аниқроғи парлантириб юборади. Бундан ташқари, технологиядан ён ойналарда ҳам фойдаланиш мумкин, деб хабар беради Motor.

Фото: Tesla

Фото: Tesla

Патент аризасига кўра, Tesla лазерли ойнатозалагич устида икки йил иш олиб борган. Агарда датчиклар олд ойналарда сув ёки чангни кўрса, ойна тозаловчи чўткалар ўрнига импулсли лазерлар ишга тушиб, юзани тозалайди. Лазер нурлари ойнадан ўтиб кетмайди, шунингдек, лазерли технологиядан нафақат олд ойналарда, балки бошқаларида ҳам фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга, импулс лазерлардан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланса бўлади. Улар радарлар ва камералар объективлари, шунингдек, қуёш батареяларини тозалай олади.

Олд ойнани тозаловчи лазерли тизимга прототипида умуман ойнатозалагичи бўлмаган Tesla Cybertruck электропикапи эга бўлиши мумкин. Бу Tesla’нинг ойна тозалагичлар борасидаги биринчи патенти эмас: аввалроқ компания электромагнит узатма орқали ойнанинг бутун юзасини тозалашга қодир конструкцияни яратганди.

Аввалроқ Tesla’нинг 25 минг долларлик арзон электромобили 2023 йилда тақдим этилиши ҳамда у рул ва тепкиларга эга бўлмаслиги тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилди
Маҳаллий
Тошкентдаги газ заправкалари вақтинчалик ёпилмоқда