«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
12:58, 21.09.2021 7658

Нок ва олмали илиқ смузи тайёрлаб кўринг

Витаминларга бой ва мазали смузини фарзандларингиз учун тайёрлаб беринг.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • исмалоқ — 1 стакан;
  • дамланган чой (кўк ёки қора) — 1 стакан;
  • кокос сути — 1 стакан;
  • нок — 1 дона;
  • олма — 1 дона;
  • қуритилган хурмо — 2 дона;
  • майдаланган долчин — 1 чой қошиқ;
  • занжабил;
  • кардамон.

Тайёрланиш жараёни:

  • Исмалоқ, чой ва кокосли сутни қўшиб блендерда аралаштиринг.
  • Олма ва нокни бўлакларга бўлинг.
  • Исмалоқли аралашмага мевалар ва бошқа маҳсулотларни қўшиб яна блендерда аралаштиринг.
  • Оловга қўйиб бироз иситиб олинг ёки микротўлқинли печга қўйинг.

Ёқимли иштаҳа!