Наманган шаҳрида «ВАЗ-2101» йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб кетди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Маълум бўлишича, 13 сентябрь куни соат 18:40 атрофида «Келажак тонгги» маҳалласи Чортоқ кўчасида «ВАЗ-2101» машинасини ҳушёр ҳолда бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.

Оқибатда у йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган, 63-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчисини уриб юборган.

Қайд этилишича, пиёда кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ синиши ва ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан туман шифохонасида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.