Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
- талабалар билан ишлаш бўйича «гуруҳ мураббийи» институти бекор қилинади;
- 1–3-курс талабаларининг муаммоларини бартараф этишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи тюторларни бириктириш амалиёти йўлга қўйилади;
- ҳар 120-150 нафар талабага 1 та штат бирлиги ҳисобида тютор лавозими киритилади ҳамда унинг ойлик маоши «Ўқитувчи-стажор» базавий лавозим маошига тенглаштирилади;
- Тюторлар талабаларнинг маънавий ва ижтимоий ҳолатини доимий равишда таҳлил қилиб боради ва уларга мавжуд муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам беради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази тузилмасида Тюторлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими ташкил этилади.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда талабалар учун Президент давлат стипендияси квотаси оширилди
- Олий таълим вазирлиги Тошкент ётоқхоналарида жой етишмаслиги муаммосини икки қаватли каравотлар орқали ҳал қилиш йўлини таклиф қилди
- «Талаба ўқисинми ёки ижарага пул топсинми?!». Мақсуда Ворисова — талабалар ётоқхонаси танқислиги ҳақида