31 август куни олинган энг сара суратларни тақдим этамиз.
Берлин ҳайвонот боғидаги Пол ва Пит исмли пандалар иккинчи туғилган кунини нишонламоқда.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: Мустақилликнинг 30 йиллиги шарафига Малайзия пойтахти Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади
Шотландия миллий кийимидаги шаҳзода Чарльз ва унинг турмуш ўртоғи 90 ёшли Хью Инкстер билан суҳбатлашмоқда. Улар қишлоқ бўйлаб қисқа сайр пайтида маҳаллий дўконлар ва корхоналарга ташриф буюрди.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: Қироллик оиласи ҳаётининг ўзига хос афзалликлари
Афғонистон қаршилик ҳаракати ва «Толибон»га қарши қўзғолон кучлари Панжшер вилоятида ҳарбий машғулотларда қатнашмоқда.
Фото: AFP
Мавзуга доир: «Толибон»га қарши кучлар етакчиси Аҳмад Масъуд қандай шарт билан жангни тўхтатишини айтди
Мумбай энг машҳур ҳинд худоларидан бири — Кришнанинг туғилган кунини нишонламоқда. Байрам Жанмаштами деб номланади ва Ҳиндистонда бутун мамлакат бўйлаб ўтказилади.
Фото: EPA
Кобулнинг Ҳамид Карзай халқаро аэропортида Афғонистонни тарк этган охирги америкалик ҳарбий хизматчи АҚШ армиясининг 82-десант бўлинмаси, 18-ҳаво десант корпуси қўмондони, генерал майор Крис Донахуэ.
Фото: AP Photo
Мавзуга доир: АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб кетишни якунлади
Seeds ташкилоти томонидан ўтказилган эмлаш кампанияси доирасида ўз болалари билан ёмғир остида Covaxin вакцинасини кутаётган аёл. ННТ одатда сув тошқини ва бошқа табиий офатлардан кейин ёрдам беришга ихтисослашган.
Фото: Reuters
«Ида» бўрони АҚШнинг Луизиана штатига жиддий зарар етказди ва камида бир кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Фото: EPA
Мавзуга доир: АҚШни остин-устун қилган «Ида» тўфони. Фоторепортаж
АҚШнинг сўнгги қўшинлари мамлакатдан чиқиб кетганидан сўнг шаҳар аэропортида ўз позициясини эгаллаган «Толибон»нинг Бадри 313 ҳарбий бўлинмаси аъзолари.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: «Толибон» Афғонистондан АҚШ қўшинларининг тўлиқ олиб кетилишини қандай нишонлади? (фото ва видео)
Венесуэлалик Белкис Даянара Мота Эчарри Токио—2020 Паралимпия ўйинлари пайтида Токио сув спорти марказида аёллар ўртасидаги 100 метрга эркин усулда сузиш мусобақаси финалида қатнашмоқда.
Фото: EPA
Афғонистонлик Ҳусайн Расули Токио Паралимпиадасида эркаклар ўртасидаги узунликка сакраш мусобақаси учун стадионга кирмоқда.
Фото: Reuters
Манилада тиббиёт ходимлари иш ҳақи кечиктирилгани учун норозилик намойиши ўтказди.
Фото: Getty Images
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг самолётидан тушган Кобулдан эвакуация қилинган афғон қочқинлари. Испания мамлакат жанубидаги Рота ва Морон-де-ла-Фронтера авиабазаларига АҚШ томонидан олиб келинган 4000 афғонни қабул қилишга рози бўлди.
Фото: AFP
Аввалги кунларнинг фотогалереялар:
- Испаниядаги отлар сартарошхонаси, анъанавий дарё футболи, қўйлар ҳосил қилган юрак шакли. 30 август суратлари
- Соҳилдагилар билан «саломлашган» кит, чиқитга чиқарилган динозаврлар, Швейцария тоғларида дам олган сигир. 27 август суратлари
- Тереза онанинг туғилган куни, Исроил—Фаластин чегарасида чиққан можаро, итни отиб ўлдиргани учун судга берилган полиция. 26 август суратлари
- Реанимацияга айлантирилган черков, стол теннис ўйнаётган қўлсиз спортчи, АҚШга етиб борган афғон қочқинлари. 25 август суратлари
- Туркияда нишонланаётган 950 йиллик жанг, Украинада ўтган ҳарбий парад, АҚШга урилган тропик тўфон. 24 август суратлари
- Сочида нишонланган Ҳоли, вазифасини тугатган сапёр, олов ёрдамида ов қилаётган балиқчилар. 23 август суратлари
- Тошкент орқали Германияга эвакуация қилинган охирги афғон, «қон»га тўлган фаввора, айиқни тинчлантираётган ходим. Ҳафта суратлари